Булунғур туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2021 йил давомида COVID-19 ва бошқа юқумли ичак касалликларининг олдини олиш ва камайтириш борасида туман хокимлиги билан келишилган ҳолда чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди.
COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё бўйича шиддат билан тарқалаётганлиги, ер юзининг барча мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида қайд этилётганлиги боис Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорлари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг “Коронавирус инфекциясининг Республика ҳудудида тарқалишининг олдини олиш, касалликни тўғридан-тўғри ташхислаш ва даволаш жараёнида профилактик чеклов тадбирларини жорий этиш тўғрисида”ги 2020 йил 17 мартдаги № 5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишларни амалга ошириб келаяпмиз.
Режа асосида барча корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда 55 та маҳалла ҳудудларидаги 30901 та хонадонларда тўлиқ санитария назоратга олинди. Ҳудуддаги барча аҳоли ҳонадонларида туман СЕО ва ЖСБ мутахассислари томонидан уйма-уй юриб, аҳоли ўртасида санитария тарғиботи ва ташвиқот ишлари ўтказилди.
Жумладан:
Тумандаги барча хонадонларда юқумли касалликларнинг олдини олиш COVID-19 бўйича туман СЕО ва ЖСБ мутахассислари томонидан 45807 та суҳбатлар, 360 та маърузалар ўтказилди, 40620 та буклетлар тарқатилди.
Январь ойидан бугунги кунга қадар чет элдан келган ва назоратга олинган фуқаролар жами 3441 та бўлиб, шундан мулоқотдагилар билан биргаликда 8756 таси уй карантинида кузатувга олиниб, ҳозирги кунда карантиндан чиқарилган. Йил давомида 19206 та COVID-19 бўйича намуна олиниб, вилоят Вирусалогия лабараториясига юборилди, 707 та фуқаролар коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, карантинга олинган. Гумон қилинган беморлардан 143 таси шифохонада ётиб даволаниб чиқди, 564 та беморлар 2566 мулоқотдагилар билан биргаликда уй карантинида муддатини ўтаб, карантиндан чиқарилди. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда кунлик эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда, тиббий назорат ўрнатилган ва ҳар бир фуқаронинг ҳароратлари ўлчаниб, ҳарорат варақалари йиғилмоқда.
Тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда туман бўйича жами аҳоли 185.407 нафар ҳисобланиб, шундан 104000 нафари COVID-19га эмлаш учун режалаштирилган. Айни пайтда вакцина билан 70249 нафари, (74.3 фоиз), 2-тур вакцина билан 48641 нафари (43.6фоиз) ва 3-тур вакцина билан 27783 нафар COVID-19га эмланди (26.1 фоиз). Бундан ташқари, туман тиббиёт ходимларидан 1327 нафари, мактаб ўқитувчиларидан 4151 нафари, МТТ ишчиларидан 556 нафари, нодавлат МТТлар ходимлари ва болаларидан 3958 нафарига грипп касаллигига қарши эмлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, болалар туғилгандан бошлаб миллий эмлаш календари асосида БСЖ, ВГВ, ОПВ, РОТА, ИПВ, ПЕНТА, АКДС, КК, КПК, АДСМ, ВПЧ, каби вакциналар билан мунтазам тўлиқ эмланиб борилмоқда. Барча вакциналар совуқлик занжирига қатъий амал қилинган ҳолда, 0239-07-сонли санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида ўтказилмоқда ва болалар эмланмоқда.
Юқоридаги юқумли касалликларга қарши олиб борилган тарғибот ҳамда эмлаш ишлари натижасида ўтган йилларга нисбаттан юқумли касалликларнинг камайиши кузатилди.
Дезинфекция бўлими ходимлари томонидан Коронавируснинг олдини олиш мақсадида 2021 йилдан шу кунгача жами 707 нафар коронавирусга гумон қилинган фуқоралар хонадонида намли дезинфекция ишлари ўтказилди.
Ундан ташқари чет элдан келган жами 3451 нафар фуқаролар хонадонида ҳам коронавируснинг олдини олиш мақсадида намли дезинфекция ишлари ўтказилган.
Туман аҳолиси ўртасида коронавируснинг олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум жойлар ва бозорларда жами 822 маротаба, мактабларда жами 630 маротаба, кўп қаватли уйларда жами 810 маротаба, маъмурий биноларда жами 1200 маротаба, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш жойларида 4650 маротаба, карантин объектларда 550 маротаба, транспортларда жами 7010 маротаба, масжитларда жами 700 маротаба ва бошқа объектларда 1040 маротаба намли дезинфекция ишлари ўтказилди.
Жорий йилда жами 95 та объектларда санитария-эпидемиологик текширишлар ўтказилди.
Хабарингиз бор, кейинги пайтларда коронавируснинг янги “омикрон” штамми омма орасида кенг тарқалаётганлиги тўғрисида маълумотлар келмоқда. Сўнгги вируснинг ушбу штамми бизнинг туманимизда аниқланмаган бўлсада, бунга эътиборсиз бўлмаслигимиз, вақтида эмланишимиз зарур. Аксинча, янада қаттиқроқ санитария-қоидаларига риоя этишимиз зарур. Ана шундагина биз бу касалликни ўзимизда енгил ўтказа оламиз.
Д.НАРМУРАДОВА,
туман СЕО ва ЖС бўлимибошлиғи.