Бугунги кунда ТТБга қарашли мавжуд муассасалари қуввати 200 минг нафарга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун мўлжалланганлиги ҳамда 2029 йилгача 6 та хусусий тиббий муассасалар ташкил қилиниши режалаштирилганлиги туфайли 2020 йилда қўшимча 20 ўринли реаблитация маркази очишга эҳтиёж туғилди. Айни пайтда ушбу бўлим фаолият юритмоқда. Аҳолига тор соҳа мутахассислари хизматини яқинлаштириш мақсадида 2027 йилда Булунғур ҚВП ва Дўстлик патронаж пунктлари негизида, 2028 йилда Бешариқ ҚВП ва Навбаҳор патронаж пунктлари негизида қишлоқ оилавий поликлиникасини очиш режалаштирилган.
Ташкил этиладиган ихтисослаштирилган бўлимларга 16 турдаги (ЛОР комбайн, Эхо КГ, кардиомонитор, холтер, велоэргометр, кислород концентратори, қаттиқ бронхоском, замонавий дори қадоқлаш ускунаси, автоклав, ЭКГ, эндохирургик жамланма, ЭГДС, фибробронхоскоп, колоноскоп, факаэмульсификатор ва операция микроскопи) 23 та замонавий тиббий ускуналар олиниши кўзда тутилган.
Туман аҳолиси ўртасида кўп учраётган онкологик ва сил касалликларини эрта босқичларида аниқлаш мақсадида Тиббиёт бирлашмасида цито-гистологик ва бактериологик лабораториялар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида болалар учун ихтисослаштирилган болалар неврология, болалар хирургияси, пульмонология, гастроэнтэрология, кардиоревматология бўлимлари ҳамда 100 қатновга мўлжалланган болалар поликлиникаси ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, 14 та (ортопедия, реаблитация, неврология, неврохирургия, кўз микрохирургияси, пластик хирургия, эндохирургия, терапия, диагностика, ошқозон-ичак, урология, неврология, эндокринология, кардиология, физиотерапия ва ЛОР касалликларини даволаш учун стационар марказ) хусусий даволаш муассасалари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Айни пайтда ТТБда битта 290 ўринли туман марказий шифохонаси, жумладан 60 ўринли болалар, 55 ўринли терапия, 90 ўринли туғруқ комплекси, 20 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 30 ўринли реанимация постлари, шунингдек 250 қатновли туман Кўп тармоқли марказий поликлиника, 200 қатновли 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 400 қатновли қишлоқ врачлик пунктлари фаолият юритиб, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ – 2857-сонли “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича тумандаги 18 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилди. Ҳозирги кунда 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси (Олмазор ва Оқтош), 8 та қишлоқ врачлик пунктлари (Булунғур, Ғўбдин, Зарбдор, А. Темур, Хўжамазгил, А. Навоий, Бешариқ, Ипак йўли), 4 та тез тиббий ёрдам шахобчаси (Улуғбек, Беруний, Навбаҳор, Дўстлик) ва 4 та шифокорлар учун уй-жой ҳамда патронаж пункти (Эрганакли, Мингчинор, Истиқлол, Чўянтепа) ташкиллаштирилган.
Туман ТТБ ходимлари Коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорлар ва белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳам фаол иш олиб боришмоқда. Жумладан, Вилоят ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 1108 дона коронавирусни даволаш жамланмаси берилди. 939 нафар коронавирусга бирламчи мусбат чиққан беморлар ва клиник жиҳатдан тасдиқланган беморларга “Коронавирусни даволаш жамланмаси” тарқатилиб, заҳирада 169 дона жамланма бор.
Ҳозирги кунда туман бўйича 63 нафар беморлар бўлиб, шундан 8 нафари вилоят тақсимлаш марказида, 3 нафари туман провизорида, 52 нафар касаллиги симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар уйда даволанмоқда. Шунингдек, бирлашмада беморларни даволаш ва профилактика ишлари учун ҳамда вирусга қарши дори воситаларидан 250 миллион сўмлик заҳира яратилган. ТТБда юқумли касалликлар бўлими негизида 20 ўринли касалликка гумон қилинганларни ётқизиш ва изоляция қилиш учун махсус ўрин ва малакали мутахассис ажратилган ва марказлашган 8 дона кислород нуқталари таъминоти йўлга қўйилган.
Бирлашмада 14 та тез тиббий ёрдам автомашинаси ва тез тиббий ёрдам бригадаси мавжуд бўлиб, тиббий хизматлар учун 1 дона “Дамас” русумли автомашина ва 1 дона УАЗ русумли автомашина мавжуд. Чақирувлар сони ортиши муносабати билан тез тиббий ёрдам телефонлари сони 2 тадан 5 тага оширилди,3 та телефон аппарати 103 рақамига переадресация қилинди. Вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 10 дона кислород конденцатори, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳисобидан 6 дона кислород баллон, 2 дона кислород конденцатори берилди.
Туманда мавжуд 31000 дан ортиқ хонадонларга коронавирус инфекциясидан сақланиш ва даволаниш учун махсус қўлланмалар тарқатиб чиқилди.
Истиқболда аҳолининг табиий ўсиши ҳисобига 2029 йилда 215.300 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун марказий шифохонада ўринлар сони қўшимча 90 тага, ҚОПлар сони 2 тадан 4 тага ва хусусий тиббий муассасалар сони 2 тадан 6 тага, жами муассасаларнинг сони 25 тага етказилади. Шунигдек, туманда эндокринологик касалликлар билан оғриган беморлар сони ошиб бораётганлигини инобатга олиб, келгусида эндокринология йўналишидаги ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Амалга ошираётган барча эзгу ишларимиз ва саъй-ҳаракатларимиз аҳоли саломатлигини ишончли асрашга қаратилган.
Фурсатдан фойдаланиб тиббиёт соҳасида хизмат қилаётган барча ходимларни “8 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамлари билан қутлайман.
Нажмиддин ҚОРЖАБОВ,
туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в