“Булунғур ҳаёти” газетасининг 2021 йил 10 июль, шанба сонида босилиб чиққан “ШУКУР ДЕЙСАН СЕН ҚАЧОН?” номли мақолани завқ билан ўқидим.
Шунча мол-у дунёси бўла туриб, маҳалла оқсоқолини алдаб, яна давлатдан уй сўраган одамга нисбатан нафратим минг чангдон ошиб кетди.
Жонажон, ҳур Ватанимизнинг раҳбарлари халқимизнинг турмуши гўзал бўлиши, фаравон яшаши учун беқиёс даражада қулай шароитлар яратиб беришмоқда. Буни ҳис қилмаганлар нонкўр бўлади. Бунга мисол тариқасида бутун диёримиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг ўзи гувоҳлик бериб турибди.
Таъмагирга айтмоқчиман. Эй нобакор, кўзингни каттарооқ оч... Шаҳар ва қишлоқларимиз ободончилигига куфр келтирма. Элим деб, юртим деб ёниб яшаётган қалби дарё одамларимиз ҳам сенга ўхшаш одам. Уларнинг ҳам ўзига яраша уй-жойлари, машиналари бор. Ўзларидан ортган даромадлари ҳисобидан юртимизни, Ватанимизни обод масканга айлантиришмоқда. Ўз уйингни ўзинг обод қилмасанг четдан биров келиб қилиб бермайди. Таъмагирликни эса яратганнинг ўзи ҳам кечирмайди. Ватандан бир нарса сўрашдан олдин: “Мен Ватан учун нима қилдим?” деган саволга жавоб берсанг нур устига аъло нур бўлармиди...
Умурзоқ СОДИҚОВ,
“Халқ таълими аълочиси.