Мамлакатимиз, шу жумладан туманимизда ҳам улкан қурилишлар амалга оширилиб, янги корхоналар ишга туширилаяпти, ҳамма жойда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилаётгани боис шаҳар-қишлоқларимиз ҳавас қиларли даражада чирой очаяпти. Фермерлик ҳаракати ривожланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш салмоғи йилдан йилга ошаяпти. Юртдошларимизнинг баракали меҳнатлари туфайли ҳамма соҳаларда ўсиш ва юксалиш бўлаяпти.
Туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юз бераётган янгиликлар, ўтказилаётган турли тадбирлар эса халқимизга “Булунғур ҳаёти” газетаси саҳифалари орқали етказилаяпти. Газетанинг ҳар бир сонини ўқир эканман, элим-юртим деб елиб югураётган фидойи инсонларга ҳавасим келади. Шу билан бирга меҳнатлари эътироф этилиб, уларнинг ғайратига ғайрат, кучига куч қўшилгани учун газета ходимларига ҳам чин қалбдан раҳматлар айтаман.
Ҳамроқул МАҲМУДОВ,
“Мирзабоши Имкон Улуғбек”
фермер хўжалиги раиси.