БУЛУНҒУРНИНГ БАЛИҚЛАРИ ҚАЕРДА?
ёки “Булунғур ҳаёти” газетасида босилиб чиққан “БАҲОДИР БАЛИҚЧИНИНГ БАЛИҚЛАРИ” сарлавҳали мақолани ўқиб, ўйланиб қолдим...
Туманимизда 24 та балиқчилик фермер хўжалиги бўла туриб нега бозорларимизда балиқнинг нархи осмонга чиқиб кетди. Туманимиз марказидаги “Деҳқон бозори”да ва бозор атрофида сотилаётган балиқларнинг нархи 25-30 минг сўм.
- Балиқ қаердан?- деб сўраймиз сотувчилардан.- Чиноздан олиб келганмиз.- Нега бунча қиммат?- Ака, бунинг ўзи бўлмайди. Йўл харажати бор-да...
–Бу лаққа балиқлар Сирдарёники...
– Биз бу балиқларни Ҳайдаркўлдан олиб келиб сотаяпмиз.
Яна ўйланиб қолдим. Бозоримизга турли томонлардан балиқ олиб келиб сотишётган бўлса, унда туманимиздаги 24 та балиқчилик фермер хўжаликлари етиштираётган балиқларимиз қайси бозорларда сотилаяпти?-
“Балиқ бор” деб ёзиб қўйилган ошхонага кирамиз.
- 1 килограмм балиқ 70 минг сўм-а. Бу қаернинг гапи? - Балиқчилик соҳаси мутасаддилари, назоратчилар нега жим?-
-Баҳодир балиқчи 3 йилан буён балиқчилик билан шуғулланади. Ўтган 2019 йилда 8 тонна балиқ етиштириб ҳар бир килосини 7,5-8 минг сўмдан сотган экан. Кредит қарзларидан тўла қутилиб, уйларини замон талаблари асосида таъмирлади. Янги машина олди. Тўй қилиб келин туширди. Буларнинг ҳаммаси албатта балиқчиликнинг даромади ҳисобидан бўлди. Шу сабаб оиласи тинч ва фаровон.
Энди бир савол туғилади. Қолган 23 та балиқчилик фермер хўжаликлари ҳам ўртача 7-8 тоннадан балиқ етиштиришган бўлишса, нега ўзимизнинг бозорларимизда четдан келтирилган балиқлар қиммат нархларда сотилмоқда?
Икки уч йилдан буён балиқчилик билан шуғулланиб келаётган бир танишим билан суҳбатлашиб қолдик.
– Балиқчилик хўжалигида ишлар қандай бораяпти?- деб сўрадим салом- аликдан сўнг.- Э, нимасини айтасиз, ҳаммаси қочиб кетди...
– И –е, қандай қилиб, нега қочиб кетади?- Тўғрироғи сув оқизиб кетди. Бирорта ҳам балиқ тутолмадим...
–Ўша танишингиз бекор айтибди. Ўзим кўрганман. Унинг балиқларини савдогарлар талашиб- тортишиб жойидан айтган пулини бериб олиб кетишди. Айни пайтда бозорларимизда Сирдарё, Чиноз, Ҳайдаркўл номидан сотилаётган балиқлар менимча ўша қочиб кетган балиқлар бўлиши керак,- дейди суҳбатимизни кузатиб турган бошқа бир танишимиз.- Балиқлари қочиб кетган бўлса данғиллама уйлар, янги машиналар, тўйлари қайси даромади ҳисобидан бўлаётган экан?
- Жомбойлик балиқчилик фермер хўжалиги раиси Ўктамхон билан суҳбатлашиб қолдик.Фермерларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб микрокредит банкдан олган эллик миллион сўм кредит ҳисобидан “Сардорхоннинг тилло балиқлари” фермер хўжалигини ташкил этиб, бир мавсумнинг ўзида кредит қарзларидан қутулибди.-- Балиқчилиқ ҳақиқатдан ҳам “етти хазинанинг бири” экан,- деди Ўктамхон хурсанд бўлиб. Хулоса шуки - Булунғурнинг балиқлари фақат қоғозлардами-ё.? –
Шу ўринда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ушбу сўзларинини келтиришни лозим топдик.- “Менга бир милтиқ керак тафаккурдан, ўқлари бўлсин иймондан ва мен нафсимни нишонга олай...”
- Бу аҳволга мутасаддиларимиз нима деб жавоб беришаркин-а?
Раббим ҲОТАМОВ.