Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда дастлаб Булунғур тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман Марказий касалхонаси бош шифокори Махманов Лутфулланинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатилиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳлига Мурожаати тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Таъкидландики, туманда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 83,7 фоизи буткул соғайган, қолган қисми эса шифохона ва уйларида зарур муолажаларни олиб даволанмоқда.
Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган 1 та даволаш-профилактика муассасасига қиймати 84 миллион сўмга тенг бўлган 3 турдаги 16 та замонавий тиббий асбоб-ускуналар ажратилган.
Сессияда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий амал қилишлари зарурлиги таъкидланди ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Сессияда Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Ҳ. Юсуповнинг суд томонидан 2020 йил 1 ярим йиллик давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги, шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ш. М. Ғуломовнинг фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2020 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегитшли қарорлар қабул қилинди.
риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан туман аҳлига Мурожаати тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.