Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси 2021-йилнинг 9-август куни соат 16:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.
Сессияда кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши кўзда тутилган:
1)Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Г.Негматовнинг 2021-йил 2-чорак давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида
2) Жомбой туманлараро Иқтисодий суди раиси Н.Э.Турсунованинг суд томонидан 2021-йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
3) Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Ш.Файзуллаевнинг Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2021-йил 2-чорак давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
4) Булунғур туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва асосий кўрсатгичларни 30 фоизга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Хабибуллаев ҳисоботи.
5) Бошқа масалалар.