Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилинишининг таъминланиши демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти саналади.
Конституциямизда қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ҳамда эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”.
Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида адлия органлари бир қатор вазифаларни бажармоқда. Жумладан, Булунғур туман адлия бўлими томонидан ҳам фуқаролар мурожаатлари холис ва ҳар томонлама кўриб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уларни бартараф этиш ва тиклаш чоралари кўрилмоқда. Қонунбузарликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан эса турли таъсир чоралари киритиш чоралари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга даъво аризалари киритилмоқда.
Хусусан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида бўлимга жами 149 та шундан, 86 та ҳужжат адлия бошқармасидан келиб тушган бўлиб, 10 та Вазир ва адлия бошқармаси бошлиғи буйруқлари, 32 та топшириқ, 24 та кўрсатма ва 2 та танбеҳ бўлимда руйхатдан ўтган, барча ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.
Бўлимга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 156 та ва бошқа соҳалар бўйича 2 та жами бўлиб 160 та мурожаат келиб тушган. Шундан 98 таси қаноатлантирилган, 40 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. Адлия бўлими томонидан жами 8 та ўрганишларни ўтказилган бўлиб, натижасида жами 4250 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижаси билан, “қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” жами 67 та тақдимномалар ҳамда210 та огоҳномалар туманнинг турли идораларига киритилган бўлиб, шу идораларнинг 32 нафар ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортиш масаласида 1 та таклиф киритилган.
Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш натижасида, жами 41 та даъво ариза маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судларига киритилиб, фуқароларга тўланилиши лозим бўлган 137316,0 сўмлик маблағлар суд буйруқ ва қарорлари билан ундирилиши таъминланди.
Мазкур давр мобайнида, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган жами 30 нафар шахсга нисбатан, уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун тегишли идораларга маъмурий таклифлар киритилди.
Булунғур туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман кенгаши томонидан қабул қилинган 2 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мониторинг қилиниб, уларга нисбатан тегишли тартибда экспертиза хулосалар берилиши таьминланди.
Бўлим томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид вилоят адлия бошқармаси орқали 14 та таклифлар киритилди.
Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўзланган мақсадларимизнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зотан, инсон жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эса шарафли вазифадир.
Бахтиёр ҚАҲҲОРОВ,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси,
3-даражали юрист.