Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 феврал куни “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясидаги фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинаккам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш сифатида белгиланган ва ушбу вазифаларни амалга ошириш борасида охирги 2 йилда республикамизда беқиёс ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган. Буларни таъминлаш йўллари ва кафолатлари қонунларимизда мустаҳкамланган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган. БМТнинг 10 та асосий ҳужжатини ратификация қилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя этиш ҳамда уни ҳимоя қилиш борасидаги мажбуриятларни тўла бажариб келмоқда. Бундан ташқари мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларни кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича ишчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Жомбой туманлараро иқтисодий судида ҳам 2020 йил 9 ойи мобайнида муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, 861 та иқтисодий ишлар кўрилиб, ҳал этилган. Шундан даъвогарлар фойдасига 17 млрд. 587 млн. 390 минг сўм ундирилган. Республика бюджетига 575.780.000 сўм давлат божи ундирилиши юзасидан суд ҳужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, даъвогарлар томонидан республика бюджетига 68.470.000 сўм давлат божи ихтиёрий тўланишига эришилди.
Хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар даъвогарлигида 123та ишлар кўриб чиқилди. Тадбиркорлар фойдасига жами 8. 095. 710. 000 сўм ундириб берилди. Шу жумладан шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тумандаги фермер хўжаликлари даъвоси бўйича 4 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг фойдасига 100. 000. 000 сўмдан ортиқ маблағлар ундирилди.
Суд томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилаётган сайёр учрашувлар шуни кўрсатадики, қонуний тушунтириш ва тарғиботларга қарамасдан уларнинг жавобгарлигидаги ишлар ўтган йилга нисбатан бир мунча ошган. Ёки ҳисобот даврида улар жавобгарлигида 738та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Булунғур туман ҳокимлигининг даъво аризаси асосида 2 та фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Жомбой туманлараро иқтисодий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида сайёр суд мажлисларида жами 484та иқтисодий ишлар кўриб чиқилди. Ўтказилган сайёр суд мажлисларида 350дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. 2020 йилда Жомбой туманлараро иқтисодий суди томонидан туман ҳудудида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан суд томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, ҳар шанба куни эса “Очиқ эшиклар куни” деб белгилаб олинди. Фуқаролар амалдаги карантин қоидаларига амал қилган ҳолда қабул қилиниб, мурожаатларига жойида тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Ҳозирги пандемия шароитида тадбиркорлик сбъектларининг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида даъво аризалари, илтимосномалари, апелляция-кассация шикоятлари, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризалари ҳам ўз ҳохишларига кўра белгиланган муддатларда кўриб чиқилмоқда ёки электрон шалкда юборилмоқда. Иқтисодий низоларни кўриш жараёнида айбдор шахсларга нисбатан суд таъсири чоралари қўлланилмоқда. Хусусий ажрим ва тақдимномалар юборилиб, ижроси тўлиқ таъминланмоқда. Шунингдек, қайд этилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан вилоятимиз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида, олий ўқув юртларида, касб-ҳунар мактабларида, МФЙларида туман ҳокимликлари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда 28та маърузалар, “ Давра суҳбати”, семинарлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Жомбой туманлараро иқтисодий суди томонидан қонун устиворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, мулкчилик шаклдан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Н.ЮСУПОВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси.