Халқимизда кенг нишонланадиган байрамлар кўп. Ана шундай улуғ саналардан бири шак-шубҳасиз 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Хўш, Конституция нима? Конституция - давлатнинг Асосий Қонуни. У давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркнликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. Қисқаси, Бош Қомусимиз халқимиз иродаси, ижтимоий-сиёсий тафаккури, руҳияти, маънавияти, ҳуқуқий онги ва салоҳиятининг маҳсули бўлиб, мазмунан истиқлол ғояси билан суғорилган инсонпарварлик ва бунёдкорлик ғояларини ўзида мужассам этган, давлатнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятини кафолатлаган олий ҳуқуқий ҳужжатдир.
Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этади. Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз Парламенти Конституция нормаларига мувофиқ 8 та Констициявий қонун, 15 та кодекс, 600 дан зиёд қоннуни қабул қилди. 200 дан ортиқ кўп томонлама, халқаро шартномани ратификация қилди ва шу тариқа Асосий Қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг самарадорлигини вақт ўзи кўрсатиб турибди. Бу бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Асосий Қонунимизга бундай юксак ва холис баҳолар берилётганлигига сабаб - Конституциямиз ҳақиқатдан ҳам демократик ҳужжатдир. Тарихда синалган умуминсоний, умумбоқий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган Қобусномадир.
Ҳақиқатдан ҳам Бош Қомусимизнинг муҳим ғояси – бу ҳаёт султони бўлган инсонни қадрлашга, унинг манфаатларини муҳофазалашга қаратилган. Бу давлатимиз сиёсатида инсонпарварлик принципи устиворлигининг яққол намунаси десак хато бўлмайди. Чунки, Мустақилликгача бўлган даврда, яъни собиқ тузум даврида давлат манфаатлари барча нарсадан устун қўйилар эди. Янги қабул қилинган Конституциямизда эса бугунги мақсад-муддоларимиз эзгулиги, энг юксак инсоний қадриятлар мужассамланган.
Асосий Қонунимизда эътироф этилганидек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий кафолат ҳисобланади. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик пирнциплари асосида амалга оширади. Ушбу конституциявий тамойиллар ва уларнинг амалда таъминланаётгани туфайли юртимизда ҳар бир инсон ўзини ҳимояланган ҳис этади. Халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Аҳолининг ўз муаммо ва ташвишлари билан давлат органларига мурожаат этиши учун имкониятлар мана уч йилдирки, янада кенгайди. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган давлат идоралари фаолиятида одамлар билан ишлаш бўйича сифат жиҳатдан мутлақо янги тизимга ўтилди. Бу кафолат нафақат халқимиз томонидан, балки халқаро миқёсда ҳам эътирофга сазовор бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Хулоса қилиб айтганда, ҳаётимиз Қомусида мустаҳкамланган тамойиллар амалда изчил тадбиқ этилаётгани туфайли мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Давлатимиз халқ фаровонлигини, унинг ҳаёт сифати ва даражасини муттасил ошириб бориш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш йўлида оламшумул ютуқларга эришмоқда.

С.САИДОВ,
туман прокурори.
Адлия маслаҳатчиси.