МУРОЖААТ - ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ: туманларда адлия бўлимлари ташкил этилган. Адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдир. Шунга кўра ҳар бир фуқароларнинг мурожаатлари бўйича талаб асосида ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли Булунғур МФЙда жойлашган қабристонда қоровул вазифасида ишлаб келаётган Таваккал Қаршиев мурожаат қилиб, жорий йилнинг 2 май куни Ободонлантириш бошқармасидан ноқонуний бўшатилганлигини ва унинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни сўраб мурожаат қилган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Унга кўра, фуқаро Т.Қаршиевнинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.
- Суд ҳал қилув қарорига асосан Т.Қаршиев ўз вазифасига тикланиб, мажбурий ишламаган кунлари учун унга иш ҳаққи ҳисобланиб, Ободонлаштириш бошқармасидан ундириб берилиши таъминланди.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси.