Мустақилликнинг илк давриданоқ оммавий ахборот воситалари ва бошқа нашрларда Фуқаролик жамияти деган бир тушунча пайдо бўла бошлади. Чунки, фуқаролик жамияти қуриш - мустақилликни қўлга киритган ёш давлатимиз олдига қуйилган мақсадлардан бири эди. Бу даврда биз “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” принципини амалга оширишимиз лозим эди.
Биз жамият ва фуқаролик жамияти деган тушунчаларни айнан бир хил деб талқин қилмаслигимиз учун фуқаролик жамияти тушунчаси таьрифини билишимиз шарт бўлади..
Фуқаролик жамияти – ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳуқуқий аньана ва қонунларга хурмат руҳи шакллантирилган, умуминсоний қадриятлар эьзозланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сўзсиз таьминланадиган, давлат ҳокимиятининг самарали жамоатчилик назорати механизмлари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чуқур маьнавий ва маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик ҳуқуқий жамиятдир.
Биз фуқаролик жамиятига берилган мазкур таърифни янада кенгайтиришимиз ҳам мумкин. Яьни, бу таъриф фуқаролик жамиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мукаммал таьминланган бўлишлигини , давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда нодавлат ташкилотлари фаолияти устидан фуқароларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлиши ва шахс ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имконига эга бўлишлари, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари таъминланганлигини ва барчанинг қонун олдида тенглиги эьтироф этилганлигини ичига олади.
Чунки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминламасдан ва бунга эришилмасдан туриб фуқаролик жамияти асосини яратиб бўлмайди.
Фуқаролик жамиятида фуқароларнинг давлат олдидаги мажбурияти - бу қонунларга риоя қилишларидир.
Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш даврида фуқаролик жамияти қуришга интилмоқда. Яьни, мамлакатда бошқарув тартиблари тубдан янгиланмоқда ва бошқарувнинг ҳуқуқий асослари яратилишига эришилмоқда.
Фуқаролик жамияти қуришнинг яна бир жиҳати - мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқаришга кенг йул очиб берилганлиги ва бу борада сезиларли даражада устувор вазифалар амалга оширилаётганлигидир.
Бундан ташқари, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари узлуксиз амалга оширилиб келинаётганлиги ва фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортиб бораётганлиги фуқаролик жамияти барпо этишнинг омилларидан ҳисобланади.
Ғайрат ЯКУБОВ,
туман Адлия бўлими бошлиғи.