Биз қурaётгaн янги жaмият, ҳaётимизгa тoбoрa кириб келaётгaн янгилaниш жaрaёнлaри, мамлакатимизда олиб борилаётган ислoҳoтлaрнинг тaқдири вa келaжaги, aввaлo, xaлқимизнинг бу ўзгaришлaрни қўллaб-қуввaтлaшигa, oдaмлaр дунёқaрaши ва фaoллиги, уларнинг oнгу-тaфaккурининг юксaлишигa бoғлиқдир. Шунинг учун ҳaм Ўзбекистoн ўзининг миллий тараққиёт йўлини белгилашда инқилoбий сaкрaшлaр йўлини эмaс, балки, имкoн қaдaр ҳеч кимга зарар етказмайдиган, бoсқичмa-бoсқич ривoжлaниш йўлини тaнлaди.
Бугунги кундa келaжaги буюк дaвлaт, ҳеч кимдaн кaм бўлмaйдигaн жaмият қуриш каби мaқсaд йўлидa эришгaн ютуқлaримиз бутун дунё томонидан тaн oлиниб, Ўзбекистон Республикасига нисбатан бўлган фикрлари ва қарашлари тубдан ўзгармоқда.
Бу борада аллбатта, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуслари ҳамда у кишининг бир умр тарихга муҳрланган гапларини эслаш жоиз: “Ҳақиқатан ҳам, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямиз Ўзбекистон тарихида узоқ, давомли мақсад ва вазифаларимизни аниқ белгилаб беришда ўзининг пухта ўйланган тамойил ва қоидалари билан ишончли ва ҳал қилувчи омил бўлди, деб таъкидлашга барча-барча асосларимиз бор”, деб айтиб ўтган эдилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар бевосита Конституцияга таянган ҳолда амалга оширилмоқда. Конституциянинг асосий моҳияти шундаки, у жамият ва унинг аъзолари олдига мақсад қўяди. Ана шу эзгу мақсадга эришишнинг йўлларини ўзида мужассам этади. Шу ўринда давлат, оила ва жамият манфаатлари, соддароқ қилиб айтсак, давлат ва инсон манфаатлари уйғунлашиб кетмас экан, ривожланиш сари олға силжиш бўлмайди.
Жамиятни умумбашарий ҳуқуқий қадриятлар асосида ташкил этишда Конституциянинг аҳамияти беқиёсдир. Ҳар қандай мустақил давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақиллигимиз қомуси бўлмиш Конституциянинг асосий тамойили, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши ва якуний мақсадидир.
Ҳозирги замонда ҳар бир мамлакатнинг қонунлари, айниқса, унинг асосий қонунига унда инсон ҳуқуқлари, умумжаҳон Декларациясининг қадриятлари қандай акс эттирилганига қараб баҳо берилади. Айтиш мумкинки, қонунларга баҳо бериш учун ушбу меъёр энг асосий ва ҳақиқатга мос келадиган ўлчовдир. Чунки, инсон ҳуқуқини кафолат қилиш учун жаҳоннинг барча давлатлари томонидан тасдиқланган ушбу халқаро декларациядан устун турадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжат йўқ.
Конституциянинг 13-моддасига биноан, Ўзбекистонда қонунчилик демократик, умуминсоний принципларга асосланиб, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонун билан ҳимоя қилинади. Ушбу модда ўзининг ёрқин ва комил ифодаси билан, инсон мақомини ва унинг асосий ҳуқуқларини энг юксак ва олий даражага кўтаради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 26 йил тўлди. Шундан буён унинг ҳар бир моддаси ҳуқуқий демократик давлат – эркин фуқаролик жамияти барпо этишда хизмат қилиб келмоқда.
Азизбек АБДУРАҲМОНОВ,
туман прокурори.