Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Б. Бахрамов очди.
Депутатлар 24-Амир Темур сайлов округидан сайланган депутат, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдунаби Маллаев вафот этганлиги сабабли унинг хотирасини ёд этиб, бир дақиқа сукут сақлашди.



Сессияда 9-Эрганакли сайлов округидан сайланган депутат Камолиддин Бобожонов сессия котиби этиб тасдиқланди.
Кун тартибига асосан Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ғ. Негматов, Жомбой туманлараро Иқтисодий суди раиси Н. Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж. Файзуллаевлар суд-ҳуқуқ тизимида жорий йил биринчи чорагида амалга оширилаётган ишлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қандай эътибор қаратилаётганлиги юзасидан ахборот беришди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини 30 фоизга ошириш юзасидан амалий-чора-тадбирлар Дастури ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Ҳабибуллаев, халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири З. Алиқуловаларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, улар депутатларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
