Мамарайимга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) содда, ишонувчан одамларнинг ишончига кириб, уларни чув тушириш муаммо эмас. Унинг бу галги тузоғига тумандаги “Небўса” МФЙда истиқомат қилувчи Норбой ака илинди. Мамарайим қўшни қишлоқлик Жасурдан “Нексия – 2” русумли автомашинасини ўзаро келишувга асосан 5.700 АҚШ долларига 3 ойдан кейин бериш шарти билан сотиб олди. Эртаси куни насияга олинган автомашинани автобозорга чиқарди.
Машинага Норбой ака харидор бўлди. Улар машинани 35 миллион сўмга савдолашишди. Пулни олгач Мамарайим пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборди. Машинанинг ҳужжатларини расмийлаштириш пайтида Норбой ака ҳам, Жасур ҳам чув тушганликларини пайқашди.
Суд, судланувчи М. Файзиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, 59-моддасининг 8-қисми тартибида тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан, жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил 7 (етти) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Улуғбек РАСУЛОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими
суриштирувчиси, капитан.