Сўнгги пайтларда жиноятлар ичида энг кўп учраётгани фирибгарлик бўлиб, ачинарлиси, бу жиноятларни содир этаётганлар орасида аёлларнинг ҳам борлигидир. илали, бир нафар фарзанднинг онаси, муқим иш жойига эга бўлган тиббиёт ходимаси Марҳабо (исм-фамилия ўзгартирилган) пулнинг дарагини эшитгач, нафсини тия олмади. У иш жараёнида танишиб қолган Ҳабибанинг тиббиёт соҳасида ишлаш истаги борлигини эшитгач, унга кўмаклашиш истаги пайдо бўлди. Албатта... текинга эмас.
Ишдан сўнг улар учрашганда Марҳабо “агарда 1200 АҚШ доллар миқдорида пул берса, танишлари орқали туман Тибибиёт бирлашмасининг “Гинекология бўлими”га кичик тиббий ходим сифатида ишга киритиб қўйиши мумкин”лигини айтди. Анча пайтдан буён ишсиз юрган, ишга жойлаштириш учун таниш топилганидан хурсанд бўлган Ҳабиба дарҳол рози бўлди. Аммо, бу қинғир ишда Марҳабонинг омади чопмади. Унинг жинояти Ҳ.Имомовадан келишилган пулнинг қолган 800 АҚШ долларини туман марказидаги “Буюм бозори” яқинида олаётган вақтда Булунғур туман ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан фош этилди.
Суд судланувчи М. Қасимовани Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Ҳусниддин РАЗИҚОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
ИЖҚК Департаменти туман бўлими бошлиғи.