Доноларнинг «Ёнғин ва сув балосидан ўзи асрасин» деган нақли бор. Ўз вақтида эътибор қаратилганда кейинчалик пушаймонга асос қолмайди. Ахир, пушаймонлик душманликдан бошқа нарса эмас.
Ўтган олти ой давомида туман худудида 16 та ёнғин содир бўлиб, фуқароларга моддий ва маънавий зарар етказилди. Мисол учун: 2021 йил 18 февраль куни Чорбоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Равшановнинг яшаш уйи молхонасида ёш болаларнинг қаровсиз қолдириши натижасида ёнғин келиб чиқиб, молхона ёнғиндан зарар кўрган. 10 апрель куни Сарқипчоқ маҳалласида яшовчи фуқаро А.Раҳматованинг яшаш уйи молхонасида электр симининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида том кисминг 60 м2 жойи ёнғиндан зарар кўриб, катта миқдорда моддий зарар етади. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ёнғиннинг нохуш оқибатлари хақида гапирганда кўз олдимизга куйиб кулга айланган бинолар, касалхонада куйиш тан жароҳати олиб, азобларга қолган кишилар келади.
Ёнғин қаерда бўлмасин ўзининг мудхиш ишларини қолдиради.Қанчадан-қанча одамлар бошпанасиз қолганлиги, саломатликларини йўқотганлиги ва айрим ҳолларда эса бевақт ҳалок бўлишлари сир эмас. Шунинг учун ёнғин хавфсизлик қоидаларига катъий риоя қилиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтишни бурчимиз деб биламиз. Қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларингизни сўраймиз.
-Электр ускуналарини доимо назорат килинг, эскирган электр симларини ўз вақтида алмаштиринг;
- Электр хисоблагичларда ясама сақлагичлар ишлатманг;
- Хоналарда ёш болаларни ҳамда қарияларни қаровсиз қолдирманг;
- Табиий газдан резина шланглар орқали фойдаланманг;
- Кўрикдан ўтмаган ва махсус тамғаси бўлмаган маиший газ баллондан фойдаланманг;
-Очиқ оловдан фойдаланишда доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг;
-Маиший газ баллонларнинг қолдиғи (конденцатни) олманг ва фойдаланманг.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғи в.в.б, катта лейтенант.