сўнгги пушаймон эса ўзингга душман
«Ёнғин ва сув балосидан ўзи асрасин», деган донолар нақли бор. Ўз вактида эътибор қаратилганда кейинчалик пушаймонга асос қолмайди. Ўзингизга маълумки, пушаймонлик душманликдан бошқа нарса эмас.
Ўтган икки ой давомида туман худудида 10 та ёнғин содир бўлиб, фуқароларга моддий ва маънавий зарар етказди.
Мисол учун: жорий йил 9 январь куни Кичик Килдон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Шнинг яшаш уйи яшаш хонасида иситиш печидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун ёнғин келиб чиқиб, яшаш хонасининг 30 квадрат метр жойи ва уй жиҳозлари ёнғиндан зарар кўрди. 25 февраль куни эса Лалмикор маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ннинг яшаш уйида вояга етмаган неварасининг гугурт ўйнаши оқибатида яшаш уйи яшаш хоналари шифт ва том қисмининг 80 квадрат метр жойи ёнғиндан зарар кўриб, катта микдорда моддий зарар етади.
Ёнғиннинг нохуш оқибатлари ҳақида гапирганда кўз олдимизга куйиб кулга айланган бинолар ва касалхонада куйиш тан жароҳати олиб, азобларга қолган кишилар келади.
Ёнғин қаерда бўлмасин ўзининг мудҳиш оқибатларини қолдиради. Қанчадан-қанча одамлар бошпанасиз қолганлиги, саломатликларини йўқотганлиги ва айрим ҳолларда эса инсонлар бевақт ҳалок бўлишлари сир эмас. Шунинг учун ёнғин хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ўзини ва мулкини ҳимоя қилишини яна бир бор эслатиб ўтишни бурчимиз деб биламиз.
Қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимий ва қатъий амал қилишларингизни сўраймиз:
-электр ускуналарини доимо назорат қилинг, эскирган электр симларини ўз вақтида алмаштиринг;
-электр ҳисоблагичларда ясама сақлагичлар ишлатманг;
-хоналарда ёш болаларни ҳамда қарияларни қаровсиз қолдирманг;
-табиий газдан резина шланглар орқали фойдаланманг;
-кўрикдан ўтмаган ва махсус тамғаси бўлмаган маиший газ балондан фойдаланманг;
-очиқ оловдан фойдаланишда доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг;
-маиший газ баллонларининг қолдиғи (конденсат)ни олманг ва ундан фойдаланманг.
Кўрсатилган талабларга қатъий амал қилиш инсон ҳаёти ва мулкини ҳимоялашнинг ишончли воситаси эканлигини унутмайлик.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари, П ва НБ бошлиғи, катта лейтенант.