бу ҳар биримизнинг бурчимиздир
Бугунги куннинг долзарб масалалаларидан бири турли сабаблар оқибатида юзага келувчи тилсиз ёв бўлган ёнғинларни олдини олиш хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек огохлик ва хушёрликни оширишдан иборат.
Бугунги кунда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг амалга ошираётган саъий-харакатлари тарақкиётга қўшадиган улкан хиссаларидандир. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг ижтимоий-иктисодлий хаётидаги вазифалари жуда маъсулиятлидир. Зотан пешона тери билан эришилган бойликлар, қад кўтарган бинолар, корхона ташкилот, муассасалар ва халқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан белгиланган тадбирлар асосида фаолият олиб бормоқда.
Жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга хамма бефарқ бўлмаслиги лозим. 2020 йилнинг 12 ойи давомида туманимизда 43 та ёнғин содир бўлди, ёнғинларнинг асосий қисми фуқаролар яшаш уйларида содир бўлмоқда, жумладан 2020 йил 12-ноябр куни Булунғур туман Ўроқли маҳалласида яшовчи фуқаро О.Хужаматовнинг яшаш уйи молхонасида электр симларини қоида асосида ўрнатилмаганлиги сабабли электр симларини қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган, натижада фукаро О.Хужаматовнинг яшаш уйи молхонаси 50 метр квадрат кисми ёнғиндан зарар кўрган. 22-декабр куни Булунғур туман Боғбон маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Ганиевнинг яшаш уй шифт ва том чордок кисми 35 метр квадрат кисми иситиш печи мўрисини меъёридан ортиқ қиздириши натижасида ёнғин содир бўлган. Тахлилдан кўриниб турибдики шу ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари айниқса аҳолини уй жойларидаги оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмасликларидан яъни иситиш печларини мўриси носозлигидан, печ мўрисини ёғоч шифт кисмига якин масофага ўтказилишидан, иситиш печларига ноконуний равишда резина шланг орқали газ тармоқларини улаб олиш холати ва электр симларинининг нотўғри монтаж қилинишидан ёнғинлар содир бўлмоқда. Фуқароларимизни ўз уйларида эътиборсизлиги ва маъсулиятсизлиги оқибатида ёнғинлар ва ёнғинларда инсонларнинг куйиш тан жарохати олиш холлари билан кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хар биримизни бурчимиздир.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари,
Профилактика ва назорат
бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.