Туманимизнинг энг олис қишлоқларидан бири “Оқтош” маҳалласи ҳудудидаги Шўрбедана қишлоғидаги эски мактаб биноси ўрнига дастур асосида 2014 йилда 210 ўқувчига мўлжаллаб қурилган 30-умумий ўрта таълим мактаби биноси мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилди.

- Таъмирлаш ишлари қалби дарё ҳомийлар кўмагида амалга оширилди, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шерали Туранов.-Таъмирлаш ишларида қишлоқнинг қўли гул усталари ва аҳолиси яқиндан ёрдам беришди. 11 та синфхона, лабораториялар ва махсус синфхоналари, биринчи ва иккинчи қаватдаги йўлаклар кўзни қувонтирадиган даражада таъмирланди. Мактаб ҳовлисидаги мевали ва манзарали дарахтларга, анвойи гулларга чиройли шакл берилди. Мактаб иссиқхонасида парваришланаётган лимон кўчатлари тартибга солинди.
- 305 нафар ўқувчиларга 30 нафар малакали ўқитувчилартаълим-тарбия беришмоқда, -дейди мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Алимқул Бўриев.- Жорий йилда мактабни 26 нафар 11-синф ўқувчилари битириб, уларнинг ҳаммаси олий ўқув юртларига ҳужжат топширишди.
40 нафар ўқувчи 9-синфни битирди. Улардан 9 нафариакадемик лицей ва касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширишди. Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида ўқувчиларга мунтазир бўлиб турган ушбу 30-мактабда 40 нафар жажжи болажонлар 1-синфга қадам қўйиб, ўқишни бошлайдилар.
Раббим ҲОТАМОВ.