Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Эрганакли қишлоғи марказига чирой қўшиб турган янги замонавий 270 ўринли мактаб биноси қуриб битказилди. Ушбу бинони Самарқанд шаҳридаги “Барно сервис люкс” МЧЖ раҳбари Алишер Давронов бошчилигидаги қўли гул қурувчилари қуриб беришди. Улар 2 миллиард 305 миллион сўмлик қурилиш ишларини амалга оширишди. Қурувчиларга маҳаллий усталардан Дилшод Усмонов, Шоҳруҳ Умарқулов, Ҳусниддин Аноров кабилар ҳам яқиндан ёрдам беришди.
Яқинда ушбу мактабнинг ишга туширилиши муносабати билан очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Бегзод Ильчиев, туман халқ таълими бўлими мудири Замира Алиқулова, шунингдек, Эрганакли МФЙ оқсоқоллари ва фаоллари иштирок этишди.
- Янги ўқув йилидан бошлаб мактабимизда жами 815 нафар ўқувчилар таълим-тарбия ва билим олишади, уларга 78 нафар ўқитувчи устозлар таълим-тарбия беришади. - дейди мактаб директори Шовқиддин Aнаров. - Жорий йилда мактабимизнинг биринчи синфига 72 нафар ўқувчилар қабул қилинди. Мактабимизнинг фахри бўлган тажрибали ўқитувчи-устозлардан Фарҳод Аҳмедов, Уммат Умарқулов, Исрофил Соатов, Муқаддас Исаева, Мамаражаб Соатов, Санобар Мавлонова, Хайрулла Тиллаевлар қаторида ёш иқтидорли ўқитувчилардан Дилноза Эргашева, Шерзод Тошматов, Дилрабо Эшпўлатова, Собит Бўтаёровлар ёш авлодга замон талаблари асосида таълим-тарбия беришади.
Ўз мухбиримиз.