Зафар (исм-фамилия ўзгартирилган) олий маълумотли бўла туриб, ўз касби бўйича ишламади. Ойлик маошни кутиб яшагандан кўра “Қора бозор” да сотувчилик қилса ҳар куни жарақ-жарақ пул топади. Егани олдида, емагани ортида бўлади. Истаганига эришади. Фақат сал хавфлироқ. Мабодо қўлга тушиб қолгудек бўлса, бу қинғир ишнинг охири вой бўлишини билса ҳам Зафар шу ишини қўймади. Кейинги ўн йил ичида у бир эмас, икки эмас, учинчи бор судланиши.
Зафар бугун ҳам эрта тонгдан “Мармар деҳқон бозори” ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғуллана бошлади. Кайфияти чоғ, мижоз ҳам кўп ҳаяллатмади. Унинг ёнига биринчи мижозлардан бўлган “Шероз” исмли йигит ўзида мавжуд бўлган миллий валюталарни АҚШ долларига алмаштириш мақсадини билдирди.
Зафар Муродов мижозга бир АҚШ доллари курсини 10. 550 сўмдан ҳисоблаб, жами 29.512.000 сўм пулни “Шероз”га 27 дона 100 ва 2 дона 50 купюралардаги жами 2.800 АҚШ доллари бераётган пайтда Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирда фош этилди.
Суд, судланувчи Зафар Муродовни ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, унга 1 (бир) йил 8 (саккиз) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Ҳусниддин РАЗИҚОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти туман бўлими бошлиғи.