Яқинда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти туман бўлими ходимлари яна бир ноқонуний валютафурушликка чек қўйишди.
Булунғур шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида жойлашган уйларнинг бирида қонунга хилоф равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланаётган Жўрақул Эшмуродов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро У.Тўрақуловдан ҳар бир АҚШ долларини 10100 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами 100 АҚШ долларини 1.010.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотиб олганлиги, Р.Сайфуллаевадан ҳар бир АҚШ долларини 10200 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами 200 АҚШ долларини 2.040.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда фош этилди.
Ҳуқуқбузар Ж.Эшмуродовдан 1 дона 400. 000 сўмлик “Weirong” русумли пул санаш ускунаси , 2 дона 55.000 сўмлик калькулятор, 220 АҚШ доллари, 1350 Россия рубли, 8. 584. 000 сўм нақд пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Суд ҳуқуқбузар Ж. Эшмуродовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33 - моддасини қўллаб, МЖтКнинг 170-моддасига асосан унга 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Жазони ўташ вақтида ҳуқуқбузар Ж. Эшмуродовдан ҳар бир сақланган кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварининг 15 (ўн беш) фоизи 33. 450 (ўттиз уч минг тўрт юз эллик) сўм, жами 234.150 (икки юз ўттиз тўрт минг бир юз эллик) сўм миқдорида давлат фойдасига ундириш белгиланди.
Зоҳид ИКРАМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг туман бўлими инспектори.