Юртимизда турли замонавий бино ва иншоотларнинг бунёд этилаётганлиги иқтисодимизни юксалтириш билан бир вақтда халқимизнинг турмуш маданияти ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугун қишлоқларда ҳам кўркам, барча шарт-шароитларга эга уй-жойлар қурилаётир.
Уларда ички ва ташқи маданий-маиший талабларни қондиришга мўлжалланган жиҳозлар, газ ва электр тармоқлари орқали ишлайдиган ускуналар барпо этилмоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу ускуналарни тўғри ва тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда ўрнатиш, бинолар қурилиши бошламай туриб хавфсизлик қоидалари талабларини эътиборга олган ҳолда иш тутишни талаб этади. Чунки бинолардаги ички сув таъминоти, газ тармоғи ва электр симларини монтаж қилиш чоғида озгина эътиборсизлик қилинса, қачон бўлмасин кўнгилсиз ҳодиса юз беришига замин яратилади.

Бу қоидаларга амал қилсангиз, Сиз ўз меҳнатингиз орқали. Барпо этган хонадонигизни ва униг ичида мароқ билан ўйнаб кулиб юрган фарзандларингизни ҳамда мулкингизни фавқулодда ҳолат ва ёнғин хавфидан асраган бўласиз!
Йўлдош УМРЗОҚОВ,
Булунғур туман ФВБ НТБ
бошлиғи, катта лейтенант.