ЁНҒИН – ҲАМ ҲАМЁНГА, ҲАМ ҲАЁТГА ЗАРАР
Булунғур туманида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида туман Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қатъий тартиб асосида иш олиб борилаяпти. 2019 йилнинг 9 ойи давомида 377 та корхона, ташкилот ва муассасаларни, халқ хўжалиги масканларини, 38986 та фуқаролар яшаш хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ ва қайта текширилиб, текшириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳамда хавфсизлик талаблари ижросини бажармай келаётган 62 нафар жавобгар шахслар ва фуқароларга нисбатан 4076897 сўм миқдорда маъмурий чора кўрилди. Ёнғин хавфи чиқиши мумкин бўлган 8 та бино ва иншоотлар, 676 та носоз газ ва электр тармоқларидан фойдаланиш вақтинчалик таъқиқланди.
Инсонлар ҳаётини ёнғинлардан ҳимоя этиш мақсадида туман газ таъминоти ва электр назорати идоралари ходимлари, маҳалла раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликда уй-жойларда газ иситиш печи қозон ускуналардан фойдаланиш ҳамда уй-жойлардаги носоз газ ва электр иситиш печи ва ускуналарини соз ҳолатга келтириш, кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида, вилоят, туман рўзномаси саҳифаларида 6 та мақола чоп этилиб, маҳаллий радио тармоқлари орқали 144 та радио эшиттирувлар олиб борилди. Маҳаллалар ва йирик корхоналарда, ўқув муассасаларида, чойхона ва масжидларда ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда 395 та йиғинлар ва учрашувлар ташкил этилиб, ушбу учрашувларда, 31245 та ишчи ва хизматчилар ҳамда фуқаролар иштирок этиб .,уларга тегишли йўриқномалар ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Дилмурод ДЖАББАРОВ, туман ФВБ ЁХБ катта инспектори, катта лейтенант.