унинг қоидаларига риоя қилайлик
Республикамизда карантин ҳолати эълон қилинганлиги муносабати билан туманимиз аҳолиси ҳам карантин даврида асосан яшаш уйларида бўлганлиги муносабати билан ўз эҳтиёжлари учун табиий газ, суюлтирилган газ, электр энергиясидан фойдаланишит табиийки янада ошади. Шу муносабат билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими туман аҳолисини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларини сўрайди. Жумладан, корхона ва ташкилотлар ҳам.
Аҳоли яшаш пунктлари ва муассасаларнинг ҳудудлари, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқ чегарасида, шунингдек, муассасаларга, яшаш уйларга, дала-ҳовлиларга ва бошқа қурилмаларга туташ қисмлари ўз вақтида ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар, таралар, хазонлар, қуруқ ўтлар ва шу каби бошқа буюмлардан тозаланиши лозим.
Ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар ва шу каби бошқа буюмларни махсус ажратилган майдонлардаги контейнерларда ёки қутиларда йиғиш ва кейинчалик ҳудуддан олиб кетиш лозим.
Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли материалларни, асбоб-ускуналарни, тараларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино ва иншоотларни қуриш (ўрнатиш) таъқиқланади.
Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар, йўлаклар ва ўтиш жойлари доимо очик, бўш ва соз ҳолатда бўлиши ҳамда қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак.
Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўладиган бошқа сабаблар ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматининг шаҳар-туман бўлинмаларига дарҳол хабар берилиши ҳамда ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши лозим.
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабилар, бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 метр масофада (агарда бошқа нормалар билан каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Махсус ажратилган жойлардан ташқари муассасалар ҳудудида чекиш тақиқланади.
Лойиҳалаш нормалари билан белгиланган ёнғинга қарши оралиқ чегарасида, бино ва иншоотлардан 50 метрдан кам бўлган масофада чиқиндиларни ёқишга ва гулханлар уюштиришга рухсат этилмайди.
Чиқинди ва бўш идишларни ёқиш, муассаса ходимларининг назорати остида ва шамолсиз об-ҳавода махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши лозим.
Ёнғинга қарши сув манбаларини, ташқи ёнғиннарвонларини, бино ва иншоотларга кириш жойларини тезда топиш учун, муассасалар ҳудуди етарли даражада ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Уйингизда ёш болаларни ёлғиз назоратсиз қолдирманг. Табиий газдан резина шланглар воситасида, очиқ электр симлардан фойдаланманг. Ёнғин чиққанда "101" қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Йўлдош УМИРЗОҚОВ,
туман ФВБ НТБ бошлиғи, лейтенант.