Қишлоғимизда ҳамма уни шу ном билан аташади. Албатта, бу номни халқ бекорга қўймаган. Қишлоққа келин бўлиб тушганидан буён маҳалладаги хоҳ ёш, хоҳ у кекса бўлсин, хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин беморлардан тиббий ёрдамини аямайди. Бирон марта ўзига малол олмайди. Ҳамиша очиқ юз, очиқ кўнгил билан қишлоқ аҳлига беминнат хизмат қилиб келмоқда.
Каттақишлоқ-1 маҳалласи, Мирзабоши қишлоғи туман марказидан узоқда жойлашганлиги учун кўпинча беморлар туман “Тез ёрдам”ига эмас, қишлоқ Тангемига мурожаат қилишади. Дарров етиб келган ҳамшира аввал беморни нима безовта қилаётганини обдон сўраб-суриштиради. Оилавий шифокор қўйган ташхис ва у ёзиб берган укол-дориларни зийраклик билан ўқиб чиқади. Тушунмаганларини қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокоридан телефон орқали сўраб олади. Вақтида берилган тиббий муолажа ҳамда ҳамширанинг ширин гаплари беморни тезда даволашга хизмат қилади.
Ёшлигидан одамлар соғлигига ёрдам беришни орзу қилган Назокат Алимова 1997 йилда Жиззах Тиббиёт билим юртига ўқишга киради. 2000 йил шу таълим масканининг “Умумий ҳамширалик иши” йўналишини муваффақиятли тамомлаб, Булунғур туман касалхонасининг хирургия бўлимига ишга кирди. Ўзининг ҳаракатчанлиги, шунингдек устози Қобил Абдуллаевнинг берган сабоқлари ва хурургия бўлими бошлиғи Ислом Усановнинг иш жараёнидаги амалий ёрдамлари туфайли тез орада жамоада қўли енгил ҳамшира сифатида ном чиқарди. Билмаганларини шу бўлимда ишловчи Ҳайитгул опадан ўрганди.
Қишлоққа келин бўлиб тушган Назокат бу ерда ҳам тез орада қишлоқ аҳлининг тилига тушди. Худди шу кезларда телевизор орқали “Сарой жавоҳири” сериали намойиш этила бошлаган вақтлари эди. Қишлоқдошлари янги келинга дарров янги исм қўйишди. Шу-шу одамлар хизматидан чарчамайдиган Назокатни қишлоқ аҳли ҳурмат эҳтиром билан “қишлоғимиз Тангеми” деб улуғлашади. Айни пайтда ҳам Назокат Алимова ҳормай-толмай халққа хизмат қилиб келмоқда. Пайтдан фойдаланиб Назокатга узоқ-умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Ҳамиша халқ меҳри ва муҳаббати ҳамроҳ бўлсин.

Элим деб, юртим деб ёниб яшаган,
Тиниб-тинчимаган табобат аҳли.
Дардга даво бериб, дилни хушлаган,
Фахру-ғурур туйса, албатта ҳақли.
Сарой жавоҳири аталган Тангем,
Эътибор қозонган мамлакат бўйлаб.
Мен айтган “Тангем” ҳам хизматда қоим,
Катта-ю-кичикнинг соғлигин ўйлаб.
Мамнун бўлиб ундан қишлоғим-элим,
Тўй-ю-маъракада мақташиб сўзлар.
Кўрсатиб қўяй деб қулоғим-қўлим,
Сал тоби қочдими “Тангем”ни излар.
Тўй-ю-маъракада мақташиб сўзлар.
Кўрсатиб қўяй деб қулоғим-қўлим,
Сал тоби қочдими “Тангем”ни излар.
Ҳамроқул МАҲМУДОВ,
“Булунғур ҳаёти”нинг жамоатчи мухбири.
“Булунғур ҳаёти”нинг жамоатчи мухбири.