Бемор ётган икки кишилик хона, тоза-озода. Тиббий санитаркалар ҳар куни хонани шамоллатиб, бир кунда икки-уч марта эшик ва дераза ромлари, бемор ётган каравотни, полни ҳўл латта билан артиб чиқишади. Беморларга чой, овқат беришади... Шу боис хонадаги хотиржамлик беморга ўзгача кайфият бағишлайди. Шундан сўнг хонага даволовчи врач ва ҳамширалар кириб келишади. Улар хонага кириши билан кулиб турган қуёш ҳам қўшилиб киргандай бўлади. Беморнинг ҳам кўнгли кўтарилади.
Ширинсўз шифокорнинг гапларининг ўзи беморга бир малҳам. Айниқса, қўлида дори-дармон билан кулиб кириб келган ҳамширанинг илиқ табассуми бемор кайфиятини кўтариб юборади. Қўли эм ҳамшира дори-дармон бериб муолажа қилгандан сўнг бемор анча тузалиб қолгандай сезади ўзини.
Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, касбини чин дилдан севадиган катта ҳамширалар М.Аллаёрова бўлимида “Қўли енгил” ҳамширалардан. У меҳнат даври мобайнида қанчадан қанча беморларнинг дардига дармон бўлмади дейсиз.
- Кексалигимдаги бетоблигим сабабли бир йилда икки марта шифохонада даволаниб чиқаман, - дейди 80 ёшли Ўрол бобо. - Ҳар гал даволанганимда шифокорларнинг, ҳамшираларнинг ширин сўзлари мени даволагандай бўлади...
Катта ҳамшира Марҳабо Аллаярова 25 йилдан буён беморлар дардига дармон бўлиб келаётган ҳамширалардан бири. У “укол” муолажа қилса игна кирганини сезмай қолади киши. Марҳабога ўхшаган ҳамшираларнинг қўли дард кўрмасин, ота-онасига раҳматлар бўлсин.

Раббим ҲОТАМОВ.