Бетоб бўлиб қолдим. Таниш-билишлар маслаҳати билан “Доктор - АБ-2” шифохонаси шифокорларига учрашдим.
- Ҳозирча бизда ётиб даволанишингиз учун жой йўқ, - дейишди улар. - Хоҳласангиз муолажаларни қатнаб олишингиз мумкин. Қўли енгил ҳамширамиз Дилафрўз Тоирова 15 йилдан буён беморлар дардига дармон бўлиб келмоқда.
- Начора, даволанишим керак, - дейди шифоталаб бемор Мадина Соипова. - Шифокор ёзиб берган муолажаларни қатнаб оладиган бўлдим. Эрталаб шифохонага борсам, муолажахона эшиги олдида одам гавжум. Улар ҳам қатнаб муолажа олишаётган экан. Муолажахонадаги 3 та каравотда 3 нафар бемор бирданига муолажа олишар экан. Навбатим келгач ҳамшира менга ҳам муолажа қилди. Игнадан қўрқиб турган эдим, оғриқни умуман сезмадим.
- Қўлингиз дард кўрмасин, - деб ҳамширага миннатдорчилик билдирдим.
- Кунига 30 нафардан ортиқ беморларга беминнат хизмат қилаяпман, - дейди ҳамшира Дилафрўз Тоирова. - Уларнинг миннатдорчиликларидан беҳад мамнунман.
Раббим ҲОТАМОВ.