Туманимиздаги “А. Навоий Оилавий шифокорлик пункти” шифокорлари ва патронаж ҳамширалари “Саховат”, “Каттақишлоқ” ва “Эсонтурди” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли қишлоқлардаги хонадонларга мунтазам ташриф буюришиб, барча қатламдаги аҳолининг соғлигини назорат қилиб, тиббий кўрикдан ўтказиб келишмоқда.
Бир неча кундан буён ушбу ҳудудда ҳам “COVID-19” вирусига қарши аҳолини оммавий эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда “А. Навоий Оилавий шифокорлик пукти”да шу ҳудудда истиқомат қиладиган 12.335 нафар фуқаро рўйхатда туради. Шундан олтмиш беш ёшдан ошган фуқаролар сони 282 нафарни, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган туғиш ёшидаги аёллар 3025 нафарни, қолганлари эса 14 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
15 нафар патронаж ҳамширалари ҳар куни хонадонларда бўлишиб, аҳолининг тўғри овқатланиш режими, санитария-гигиена ва карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиши лозимлиги ҳамда айни пайтда оммавий равишда амалга оширилаётган коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёнида фаол иштирок этишлари, ушбу эмлашнинг афзалликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида бошланган оммавий эмлаш ишлари жараёнининг биринчи босқичида турли ёшдаги 180 нафар фуқаролар ушбу касалликкка қарши эмланди. Айни пайтда эмлаш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда. Ушбу мавсумда ҳудуддаги аҳоли қатламининг асосий қисмини қамраб олиш режалаштирилган.
Коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши аҳолини оммавий эмлаш ишларини амалга оширишда аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб боришда “А. Навоий Оилавий шифокорлик пункти” мудири Абдувосит Ибрагимов ҳамда Ғуломжон Нурматов каби тажрибали шифокорлари ва 15 нафар патронаж ҳамшираларининг ҳиссалари катта бўлмоқда.
Ҳамроқул МАҲМУДОВ.