Туман Тиббиёт бирлашмаси 260 ўринли бюджет ва 50 ўринли аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўлими туман Марказий шифохонаси, жумладан 60 ўринли болалар, 35 ўринли терапия, 85 ўринли туғруқ комплекси, 20 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 50 ўринли туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлар маркази, 10 ўринли режали жарроҳлик бўлими, 19 ўринли реанимация бўлими ҳамда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўлимида 15 ўринли реаблитация бўлими, 20 ўринли терапия, 5 ўринли гинекология ва 10 ўринли режали жарроҳлик бўлими, шунингдек, 250 қатновли туман Кўп тармоқли марказий поликлиника, 300 қатновли 3 та оилавий поликлиника, 9 та жами 450 қатновли оилавий шифокорлик пунктидан иборат.
2022 йилда Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 5 та тиббий контейнерлар олиб келиниб, маҳаллий бюджетдан 128 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва атрофи ободонлаштирилди. Олис ҳудудлар - Бешкуви, Чорбоғ, Хўжамазгил, Небўса ва Оқтош МФЙларга ўрнатилиб, фаолиятини бошлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 6 та тиббий контейнерлар ажратилиб, Лалмикор МФЙ Қоровултепа қишлоғи, Лалмикор МФЙ Тумшуқли қишлоғи, Олмазор МФЙ, Мирзаариқ МФЙ ва Янгиобод МФЙларга ўрнатилди. Улар фаолияти учун туман маҳаллий бюджетидан 280 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган.
2022 йилда туман Тиббиёт бирлашмаси биноларининг фасад қисмини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 568 миллион сўм ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ва Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойҳаси бўйича Тиббиёт бирлашмамиз томонидан 400 дона манзарали гул ва 240 та манзарали дарахтлар экилди. Кўчатлар экилиши ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 2-чорагида 2 та - Навбаҳор патронаж пункти ва Чўянтепа патронаж оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди.
Туман Тиббиёт бирлашмасининг ривожлантириш ва рағбатлантириш фондидан 2021 йил давомида жами 209 нафар тиббиёт ходими рағбатлантирилди. Улардан 94 нафари шифокор, 94 нафари ўрта тиббий ходим, 26 нафари кичик тиббий ходимлардир.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 268 нафар тиббий ходим рағбатлантирилди. Улардан 53 нафари шифокор, 165 нафари ўрта тиббий ходим ва 50 нафари кичик тиббий ходимлардир.
Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформатсия қилишда стурларини самарали амалга ошириш мақсадида ҳозирги кунга қадар бирқанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирининг № 458-сонли“Ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоқ орқали шифокор қабулига ёзилиш “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ )ни ишга тушириш тўғрисидаги буйруғига асосан 168553 нафар фуқаро тизимга киритилган, 200 дан ортиқ шифокорга тизимдан фойдаланиш имконияти яратилиб, ҳозирги кунда самарали фойдаланиб келинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 15 январдаги 8-сонли буйруғи ҳамдаСоғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 15 январдаги 31-У сонли буйруғига асосан аҳолини хатлов – антрпометрия жараёнини сифатли ўтказиш учун 165 263 нафар фуқаро хатловдан ўтказилиб, xatlov.uz электрон тизимига киритилган. Xatlov.uz тизими орқали туманда Мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш 41411 нафарни, яъни 25,4 фоизни, рационда шакарнинг юқори миқдори билан 58797 нафарни, яъни 36 фоизни, рационида ёғ юқори контент билан 53445 нафарни, яъни 32.7 фоизни, рационда юқори туз миқдори билан 29928 нафарни, яъни 18.3 фоизни, жисмоний фаолият етишмаслиги билан 11517 нафарни, яъни 7 фоизни, Ортиқча вазн билан 34944 нафарни, яъни 21.4 фоизни, обезлик билан 17847 нафарни, яъни 11фоизни ташкил қилишини аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил15 февралдаги 31-сонли буйруғига асосан IT-MED MCHJ томонидан ишлаб чиқилган emlash,uz электрон тизимига COVID-19 га қарши эмланган фуқароларни тизимга киритиб, эмланганлик тўғрисидаги сертификатни олиш имконияти яратилиб, аҳолига енгиллик яратиб келинмоқда. Ҳозирги кунда emlash.uz тизимига 80 165 нафар, 12 ёшдан ошган фуқаролар киритилган.
Аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги 5199 сонли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан mis.ssv.uz тизими жорий этилиб, ҳозирги кунга қадар 309 нафар даволанишга ҳамда операцияга муҳтож фуқаролар тизимга киритилиб, шундан103 нафариРеспубликадамарказидаги шифохонага, 206 нафари вилоят шифохоналарига даволанишга юборилганлар. Ҳозирги кунда жами 166 нафар бемор даволаниб чиққан. Жумладан, 2022 йилнинг II чорагида туман ҳокимлигининг ҳомийлигида 22 та замонавий компьютер жиҳозлари харид қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 32 та замонавий компьютер, 3 монохром принтер, 12 дона МФУ принтер, 12 дона термопринтер, 32 дона УПС қурилмалари берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 32 та замонавий компьютер, 3 монохром принтер, 12 дона МФУ принтер, 12 дона термопринтер, 32 дона УПС қурилмалари берилди.
Туман Тиббиёт бирлашмаси ва барча тиббиёт муассасаларига оптик алоқа линиялари ўрнатилиб, барча муассасаларга локал тармоқ тортилган.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш
2022 йилда 3679 нафар ҳомиладор аёллар ҳисобдан ўтган, 3327 нафари (90 фоизи) эрта муддатларда ҳисобдан ўтган. Туғилган болалар сони 2874 нафар. 159 нафар аёл тиббий аборт қилинган. Шундан 14 нафари ривожланиш нуқсонлари бўлганлиги сабабли амалга оширилган. Ҳисобга олинган ҳомиладорларнинг 36 фоизи бирламчи ҳомиладорликни ташкил қилади. 15-17 ёш туғруқлар кузатилмаган, 18 ёш туғруқлар 5 нафарни, 19-29 ёш 2260 нафарни (77 фоиз), 30-34 ёш 490 нафарни (17 фоиз), 45 ёш ва ундан юқори ёшдагиларда туғруқлар кузатилмаган. Жумладан, бирламчи туғруқлар 951 та (33 фоиз), иккиламчи туғруқлар 910 нафар (32 фоиз), учламчи туғруқлар 740 нафар (26 фоиз), тўртинчи туғруқ 249 нафар (10 фоиз), бешинчи ва ундан юқори туғруқлар 24 нафар (1 фоиз)ни ташкил қилади. Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш ва оилани режалаштириш борасида 2022 йилда БИВ 2306 та, ОК-244та, ИК-611 та, ИЖК-82 та контрасепция воситалари қўлланилди.
Туғруқ уйи қўшни туман ва вилоятлар аҳолисига ҳам юқори даражада хизмат қилади. (Жиззах вилояти Бахмал туманидан 72 нафар, Жомбой туманидан 26 нафар, бошқа туман ва вилоятлардан 4 нафар ҳомиладорларда физиологик туғруқ ва кесар-кесиш йўллари орқали туғруқлар олиб борилган). Гинекология бўлимида 10 нафар кўшни туманлардан келган беморларда гинекологик операциялар амалга оширилган.
Ногиронликни эрта аниқлаш мақсадида туман Марказий кўп тармоқли поликлиникада аёллар маслаҳатхонаси бўлимида скрининг хона ташкил қилинган бўлиб, жами эрта муддатларда ҳисобга олинган 3327 та ҳомиладорлар аёллардан 2668 нафари кўрикдан ўтган бўлиб, 16 нафар туғма ривожланиш нуқсони аниқланиб, 14 нафарида ҳомиладорлик эрта муддатларда тўхтатилди. Аёллар маслаҳатхонасида бачадон бўйни саратони касаллигини эрта аниқлаш учун мутахассис ўқитилиб, калпаскоп аппарат билан таъминланган. 9 ой давомида 437 нафар аёллар кўрикдан ўтказилиб, 256 нафарига вилоят онкология диспансеригайўлланма берилган.

ТТБ стационар ва БТСЁМлари фаолияти
ТТБ таркибида 310 ўринли стационар 193 731нафар туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Туманда умумий ўлим кўрсаткичи 584та, шифохонадаги ўлим 39тани ташкил этган. Жорий йил давомида 13494та бемор даволаниб чиққан. Бюджет ўринлари 11 882та, жами ўрин кунлари 73 027та. Касалликлар мониторинг қилинганда юрак қон-томир касалликлари 4,8 фоизга, қандли диабет 2,3 фоизга ошганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102, ПҚ-103 сонли қарорлари юрак қон-томир касалликлари ва эндокринологик касалликлар бўйича аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадидатерапия бўлимида 10 ўринли кардиология ва 5-ўринли эндокринология ўринлари очилди. Юрак қон-томир касалликлари билан 2502 нафар ва эндокринологик касалликлар билан 309 нафар бемор даволаниб чиққан.
Сурункали буйрак касалликлари билан оғриган беморлар учун гемодиализ пости очилиб, фаолият юритмоқда. Беморларнинг вилоят шифохоналарига қатнаш сарсонгарчиликларига барҳам берилди.
Болалар бўлимида 1625 нафар бемор болалар даволаниб, улар ўртасида ОРВИ 1.1 фоизга , пневмония 0.7 фоизга кўпайганлиги аниқланган.
Шифохонада жами 47 турдаги 1 745 та операциялар қилинган. Шундан юқори технологик операциялар 166 тани ташкил этган.
Лаборатория хизмати бўйича жами 59 турдаги 717036 та таҳлиллар қилинганбўлиб, барча турдаги синамалар билан таъминланган.
Қон қуйиш хизмати бўйича донорлар сони 980 нафар бўлиб, 390,2 литр миқдорда қон заҳираси яратилган, 488 нафар беморга қон компанентлари қуйилган.
Шифохонада коронавирусга қарши эмлаш ишлари 2021 йил 1 апрелдан йўлга қўйилган, 21та эмлаш пунктлари ташкил этилган. Режа бўйича 104180 нафар фуқаро эмланиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 86127 нафар фуқаролар эмланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдагифармон ва қарорларида ( ПФ-6110, ПҚ-4887, ПҚ-4880, ПҚ-4891) белгиланган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида самарали таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. БТСЁМларда 72та тиббий бригадалар ташкил этилиб, 24450та хонадон (72 фоиз)да антропометрик текширувлар ўтказилиб, 25.2 фоиз аҳолида ортиқча вазн, 28 фоиз аҳолида семизлик. 24 нафарда тамаки чекувчилар 18.7 фоиз аҳолида алькогол истеъмол қилувчилар, 32 фоиз аҳолида нофаол ҳаёт кечириш аниқланган. Касалликлар бўйича 16.7 фоиз нафас йўли, 23.6 фоиз юрак қон-томир касалликлари (шундан АГ 51.2 фоиз), эндокринологик касалликлар 7.8 фоизни ташкил этган. Натижада аҳоли 4 та гуруҳга таснифланган.
1-гуруҳ 46.6 %ни , 2-хавф гуруҳи 25.5%ни, 3-хавф гуруҳи 22.3%ни ,4-хавф гуруҳи 2.6% ни ташкил қилган.
1-гуруҳ 46.6 %ни , 2-хавф гуруҳи 25.5%ни, 3-хавф гуруҳи 22.3%ни ,4-хавф гуруҳи 2.6% ни ташкил қилган.
Тумандаги маҳалла, ташкилотларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича кўргазмали семинарлар ўтказилиб, буклетлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқатида берилган таклиф ва топшириқлар асосида БЕСЁМларда иш вақти жадвал асосида 8-00дан 20-00 гача узайтирилди ва 84 ўринли кундузги стационарлар фаолияти йўлга қўйилди. 2023 йил январь ойидан Булунғур тумани 100 фоиз давлат тиббий суғуртасига ўтиши режалаштирилиб, муайян ишлар амалга оширилмоқда.

2022 йил февраль ойида Самарқанд ВССБ бошлиғи Д.Жуманиязовнинг Фармонтепа МФЙда сайёр қабули ва вилоят мутахассислари томонидан аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриги ўтказилди. Фуқароларнинг 87 та мурожаатидан 26 таси жойида ҳал этилди, 5 та имтиёзли ордер берилди, стационарда даволаниш учун 21та йўлланма берилди.
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария хизматини янада такомиллаштириш мақсадида туманда келгуси 3 йилда 2 та оилавий шифокорлик пункти - Мингчинор патронаж пункти ва Дўстлик патронаж пункти очилиши режалаштирилган. Буларнинг барчаси халқимиз саломатлигини ишончли ҳимоялашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Воҳид ХУДОЙҚУЛОВ,
туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.