Бугунги кунда ТТБга қарашли мавжуд муассасалари қуввати 200 минг нафарга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. 2029 йилгача 6 та хусусий тиббий муассасалар ташкил қилиниши режалаштирилган. Реаблитация марказига эҳтиёж туғилганлиги туфайли 2020 йилда қўшимча 15 ўринли реаблитация маркази фаолиятини бошлади. Аҳолига тор соҳа мутахассислари хизматини яқинлаштириш мақсадида яқин йилларда Булунғур ОШП ва Дўстлик патронаж пунктлари негизида ва Бешариқ ОШП ва Навбаҳор патронаж пунктлари негизида қишлоқ оилавий поликлиникасини очиш режалаштирилган.
Шошилинч ёрдам бўлими болалар пости тўлиқ марказлашган кислород таъминоти йўлга қўйилиб, коронавирусга чалинган болаларни даволашга мослаштирилди. Юқумли касалликлар бўлимида 20 ўринли ҳамда 15 ўринли реаблитация бўлими коронавирус касаллигини оғир ўтказган ва оғир зотилжам билан оғриган беморларни реаблитация қилишга мослаштирилган провизорга айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891- сонли “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туман бўйича тиббий харита тузилиб ижрога қаратилган. Жумладан, Бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат 62 та тиббий бригадалар ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 февралдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни ”маҳаллабай” ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан марказлашган ҳолда туманда мавжуд 55 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 22 та ДПМларига маҳаллаларга бириктирилган оила шифокори ва патронаж ҳамшираларининг маълумотлари акс этган паннолар жойлаштирилди.
Ҳозирги пайтда маҳаллий бюджет ҳисобидан Навбаҳор ОШП, Булунғур ОШП, Беруний ПП, Истиқлол ППда 978 млн. сўмлик жорий таъмирланди, Дўстлик ПП “Обод қишлоқ” дастури асосида капитал таъмирланди. 3 та ОШП биноси (Ипак йўли, А.Навоий, Булунғур), Марказий шифохонанинг ШТЁБ хирургия, терапия, реанимация, кабул бўлими ва режали жаррохлик бўлимлари жорий, қабул бўлимида компьютер томография хоналари таъмирланиб, айни пайтда ишчи ҳолатига келтирилган.
Бирлашмамизда “темир дафтар”га киритилган 6 нафар юрак туғма нуқсони бор болаларнинг 2 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Самарқанд вилоят КТБШда операция қилинди. 1 нафар куйгандан кейинги чандиқлари бор ташхисли бола имтиёзли йўлланма билан Тошкент илмий текшириш институти хирургия бўлимида пластик операция қилинди. Болалар саломатлигини сақлаш, камқонлик касаллигининг олдини олиш учун 3 ёшдан 12 ёшгача болаларга гижжа касаллигига қарши дори берилди. 6-23 ойлик болаларга 2600 дона миконутруинтлар тарқатилди. Туманда жорий йилнинг апрел-май ойларида “Соғлом аёл” ойлиги ўтказилиб, 46824 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 43078 нафари (92 %) чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб 39994 нафари амбулатор, 3084 нафари стационар шароитда даволаниб соғломлаштирилди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш ва оилани режалаштириш борасида, 2021 йил 7 ойи мобайнида БИВ 1914 та, ОК-611 та, ИК-464 та, ИЖК-110 та контрасепция воситалари қўлланилди. Жорий йилда 2 та замонавий УЗИ, 6 та ИВЛ, Видеогастроскоп 1 дона, 2 дона ЭКГ, 1 дона КШБ, 1 дона Пицер, 1 дона Биохимиявий автоматик қон анализатори, Гематологик қон анализлар тўплами олиб келинди ва иш фаолиятини тўлиқ бошлади.
2021 йил давомида туман тиббиёт бирлашмаси базасида қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликларидан ўлим ва ногиронликни камайтириш учун тиббий ёрдам босқичларида узлуксизликни таъминлаш мақсадида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади. ТТБ қабул бўлимига янги мултиспирал рентген аппарати олиб келинди. ТТБ базасига 1 дона замонавий МСКТ (мультиспирал компьютер томограф), 1 дона Ангиограф, 3 дона гемодиализ аппаратлари ўрнатилади. Бунинг учун хирург, анестезиолог-реаниматолог, кардиолог ва неврохирург мутахассислигига эга бўлган 10 нафар малакали шифокорлар танлаб олиниб, қайта ўқитиш режалаштирилган. Шунингдек, Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига лифт ўрнатиш, янгидан 3 қаватли реанимацион ва операцион блок қуриш, туғруқ комплексини капитал таъмирдан чиқариш ҳамда патологоанатомик комплексни янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.
Фурсатдан фойдаланиб тиббиёт соҳасида хизмат қилаётган барча ходимларни “14 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамлари билан чин дилдан қутлайман.
Воҳид ХУДОЙҚУЛОВ,
туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.