Кеча туман прокуратураси биносининг фаоллар залида прокуратура ходимлари ва Жомбой туманлараро Иқтисодий суди раиси Н. Турсунова билан ҳамкорликда тумандаги Қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа тегишли ташкилот ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 июнь кунидаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида иштирокчиларга қишлоқ хўжалиги ерлари, айниқса суғориладиган экин ерларидан оқилона фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш борасидаги вазифалар тушунтирилиб, фармонга кўра эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича жазо муқаррарлиги таъминланиши таъкидланиб, Фармоннинг моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилиб, унда кўрсатилган вазифаларни ижросини ташкил қилиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Равшан БАҲРИДДИНОВ,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси.