Жомбой туманларар иқтисодий суди ташаббуси билан Булунғур туман давлат солиқ инспекцияси биносида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда суд раиси Н.Турсунова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-73-сонли Қарорида белгиланган вазифаларга тўҳталиб, эндиликда банкротликни соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, ариза берган солиқ органи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланганлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган Мамлакатимизни 2021 — 2022 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадлари бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
Шунингдек, «Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» йўлидаги Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларига ҳам тўҳталиди.
Бундан ташқари иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоблар олишди.Н.Э.Турсунова
Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси