Куни кеча Жомбой туманлараро иқтисодий судининг ташаббуси билан Булунғур туман давлат хизматлари маркази биносида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова, Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси Ғ.Негматов, Булунғур туман давлат хизматлари маркази директори С.Ғаниев ва Булунғур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари И.Тошқуловлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмларини (арбитраж ва медиация) такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар олишга, ҳусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни тинглаш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш билан бир қаторда, тадбиркорларни энг кўп қийнаб келаётган муаммоларидан бири солиқ қонунчилигини яхши ўзлаштирмаганлиги маълум бўлди.
Суҳбат якунида суд раислари мамлакатимизда қабул қилинган янги қонунлар бўйича тушунтиришлар бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди раиси.
Н.ТУРСУНОВА,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси.