Туманимиздаги Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти ўқув спорт техника клуби умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳиссалари катта бўлмоқда. Ушбу ташкилот ўқув даргоҳлари билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйишган.
Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти Булунғур туман ўқув спорт техника клубида туманимиздаги 55-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати ўзига хос қизиқарли тарзда савол-жавобларга бой бўлди. Берилган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоблар қайтарилди.