Фуқаролар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишмоқда.
Жорий йилнинг 28 июнь куни Булунғур туманидаги “Нурли Йўл” хамда “Гулзор” маҳаллаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Алижон Шокиров хамда ушбу маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирокида Конституциявий ислоҳотлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов томонидан иштирокчиларга юртимизда кенг кўламли ислоҳотлардан бири бўлган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан тушунчалар берилди.

Суҳбат давомида иштирокчилар Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўз таклифларини билдиришди.
Шухрат Абдухалимов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.