яхши самара беради
Жорий йил 6 июл куни ЎзЛиДЕП Булунғур туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари тумандаги “Эргаш ота”, “Очил ота” ва “ Жавоҳир – Шоҳрух дала боғлари” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, қишлоқ хўжалигида учраётган сув исрофгарчилигининг олдини олиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолатини яхшилашга қаратилган ишларни амалга ошириш борасида фикрлар алмашиб, ушбу фермер хўжаликларида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси ва унинг афзалликлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи инновацион технологияларни жорий қилиш долзарб вазифалардан эканлигига қаратилди.