Яқинда Фозил Йўлдош хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида ” ги Қарои ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалик бўлими раҳбарлари, хўжаликда фаолият юритаёиган фермер хўжалиги раислари ва мутассади ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси ўринбосари Дилшод Шакарбоев, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Ашуровлар қарордан келиб чиққан ҳолда фермерлар олдида турган вазифаларга тўхталди.
Хусусан, сўнги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув муносабатларини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли экспортбоб маҳсулотлар етиштириш, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид нархини ошириб бориш ҳисобига молиявий барқарорлик таъминланмоқда. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда тизимли муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсир этмоқда. Жумладан, кўплаб фермер хўжаликларида ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, шахсий манфаати йўлида якка тартибда уй-жой ёки бошқа биноларни қуриб олиш, айрим қишлоқ хўжалик экинларининг шартномага нисбатан кўп ёки кам экилиши, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий тежамкор инновцион технологияларни кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратиш суст.
Ушбу салбий ҳолатлар олдини олиш мақсадида мазкур Қарор қабул қилинди ва фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қуйидаги талаблар қўйилди.
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлилқилинади ва натижаси бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида таҳлилий маълумот тайёрланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади:
- ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланмаганда;
- ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилмаганда, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ уномдорлигини ошириш чоралари кўрилмаганда;
- ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юборилганда, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганда ёки бошқа турдаги зарар етказилганда;
- қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда;
- давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги махсулотлариниетказиб бериш юзасидан тузилганконтрактация шартномалари шартлари сўнги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда;
- меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилганқонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганда, ишчи-ходимлар, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъэолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун меҳнат хавфсизлиги шартлари таъминланмаганда;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисоб варақаларида айланиши таъминламаганда;
- фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини бериш бўйича ўтказилган очиқ танловда кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари хўжаликнинг устав фондига кирилмаганда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:
- пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 100 гектар;
- ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 20 гектар;
- боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 10 гектар;
- сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 5 гектар.
Чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ўлчамимазкур талабларнинг назарда тутилган миқдорлардан кам бўлган тақдирда, уларни мақбуллаштиришга асос бўлади.
Мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган ер участкалари, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган молиявий ҳолати яхши (қарздорлиги йўқ, банк ҳисоб варақларида маблағи бўлган) ва қишлоқ хўжалиги техникаларига эга кўп тармоқли фермер хўжаликларига берилади.
Ер участкаларини мақбуллаштиришда контурларларнинг яхлитлигини сақлаган ҳолда тупроқ шароити, сув йўли ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.
Эски, иқтисодий жиҳатдан самадорлиги паст бўлган (кўчат сони кам, кўчатлар интенсив усулда экилмаган) боғ ва токзорлар белгиланган тартибда бузилиб, экин ер майдонлари таркибига қўшилади.
Боғ ва токзорларни мақбуллаштиришда сўнгги уч йилда олинган ҳосил, уни сотишдан тушгани даромад тўғрисидаги статиска органларига топширилган ҳисоботлар, банк ҳисоб варақларида айланган маблағлар, янги ташкил этилган боғ ва токзорларга сарафланган харажатлар таҳлил этилиб, хулоса қилинади.
Ер ижара шартномаси бекор қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари, боғ ва токзорларга қилинган харажатлар, ер участкаси бириктириб берилаётган ёки янгидан ташкил этиладиган фермер хўжаликлари, кластерлар, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш натижалари асосида қоплаб берилади.
Ер участкалари ўлчами белгиланган миқдорлардан кам бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қўшиб юбориш, қўшиб олиш тартибида қайта ташкил этилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида қонун ҳужжатларида ҳамда холислик, ошкоралик ва очиқлик тамойилларига қатьий риоя қилинади.
Ушбу Қарорнинг асосий мақсад ва мазмуни, давлат мулки бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ер ажратиш ва экинларни жойлаштиришда шафофликни таъминлаш, ернинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган замонавий инновацион ва тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжаликлари корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга қаратилган.
Қисқаси, бундан буён ҳар бир қарич ердан унумли, оқилона ва самарали фойдаланган фермерларгина фермерлик мақомини сақлаб қолади.
Ғулом ЎРОЛОВ,
журналист.