Ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун мактабимизда оромгоҳ ташкил этилган. Оромгоҳга шу мактабга яқин ҳудудда жойлашган 20, 18, 33, 17, 24, 25, 31 мактаблардан ҳам ўқувчилар келиб дам олиш учун шароитлар яратилган.
Айни пайтда оромгоҳда дам олувчилар ментал арифметика, мусиқа, рассомчилик, мусиқа, рақс санъати бўйича машғулотларда иштирок этишмоқда. Китобхонлик ва шеърхонлик, баҳру-байт айтиш кечалари ташкил этилмоқда.

Учрашувда Р. Бердалиев ўзининг ёшлик чоғларида ёзган илк шеърларидан ҳамда болажонларга аталган шеърларидан намуналар ўқиди.
Ўқувчилар билан биргаликда баҳру-байт айтилди. Айтишувда фаол иштирок этган М. Аблақулова, Ҳ. Келдибекова, Б. Ғофуров, М. Қувондиқова, А. Облоқулов, С. Ўроқбоевларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Замира ҚОДИРОВА,
3-умумтаълим мактабининг директори.
3-умумтаълим мактабининг директори.