Ҳар йилгидек ўқув йили тугагач, туманимиздаги 3-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун “БАХТЛИ БОЛАЛИК” номли ёзги соғломлаштириш оромгоҳи фаолият олиб боради.
Оромгоҳга шу яқин ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари дам олишади. Дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Яқинда оромгоҳда дам олаётган 70 нафар болалар ушбу мактаб қошида фаолият олиб бораётган “Ўлкашунослик музейи”га саёҳат уюштиришди.
Улар тарихий музейда бундан нафақат юз йил, балки икки-уч юз йил муқаддам аждодларимиз рўзғор юмушларида, дала ишларида фойдаланилган асбоб-ускуналар, кийим-кечаклар, муомалада бўлган қоғоз пул ва тангалар, маиший техникалар билан яқиндан ташдилар.
Шунингдек, музей ташкил этилишида фаол иштирок этган устозлар ҳамда фуқароларнинг таржимаи ҳоллари билан танишишга муяссар бўлишди.
Ҳусния КАРИМОВА,
туман ХТБнинг маънавий аҳлоқий тарбия ва
таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири.