БУЛУНҒУР ТУМАНИДАГИ МАТEМАТИКА ВА ФИЗИКА ФАНИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН 1-СОН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ 2021-2022-ЎҚУВ ЙИЛИГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ
ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!
Фарзандингизнинг Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабда таълимни давом эттиришини истайсизми?
Математика ва физика фанларини чуқур ўзлаштиришини-чи?
Унда Сизга Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги янги ташкил этилаётган математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби яқиндан ёрдам беради!
Мактабга айни пайтда умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларидан иқтидорли ўқувчи-ёшларни танлов асосида қабул қилинади.
Ўқувчилар фанлар бўйича биринчи ва олий малака тоифалари ва илмий даражага эга, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларидан сабоқ олади.
Ўқувчиларнинг математика, физика ва инглиз тили фанларини чуқур ўрганиши, ушбу фанлардан республика ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши таъминланади.
Фанларни мукаммал ўзлаштириши учун қўшимча фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади. Энг сўнгги ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари, илғор ўқув-методик мажмуалар ҳамда дарсликлар мавжуд.
Ўқувчилар Спорт ва фаоллар заллари, барча имконият ва шароитлар ўқувчилар хизматида.
Мактабга синов имтиҳонларидан ўтган 60 нафар ўқувчи, улардан 30 нафари математика фанидан ихтисослаштирилган синфга ва 30 нафари физика фанидан ихтисослаштирилган синфга ўқувчи қабул қилинади
Имтиҳонлар математика, она тили ва адабиёт умумтаълим фанлари бўйича, Давлат тест маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтади.
Ота-оналар диққатига!
2021-2022-ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 10 июнида бошланиб, 10 июлга қадар давом этади.
Ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда қабул жараёнларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда қабул қилинади.
Бунинг учун ота-оналар жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб “мй.мактаб.уз” сайти орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига 5-синфдан, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга 7-синфдан қабул амалга оширилади.
Бизнинг манзил: Булунғур тумани, Навбаҳор МФЙ, Қоровултепа кўча, 1-сон ИДУМ.
Телефон: 99-446-12-81
Ота-оналар диққатига:ҳужжатлар топшириш вақти оз қолди.ШОШИЛИНГ!!!