Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада ошириш ва халқаро фан олимпиадаларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 3-майдаги ПҚ-4306-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур тумани халқ таълими бўлими қошида ташкил этилган “Олимпиада клуби” аъзолари ўртасида 2021-йил 15-март куни тумандаги 71-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш математиклар” олимпиадаси бўлиб ўтди.
Ушбу олимпиадага Булунғур тумани ҳамда Жиззах вилояти Бахмал туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 58 нафар 5-синф ўқувчилари иштирок этиб, математика фанидан ўзларининг эгаллаган билимларини синовдан ўтказишди.
Олимпиада жараёнини адолатли ва шоффоф ўтказилишини ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари бевосита кузатиб туришди ва бунинг гувоҳи бўлишди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг қарорига кўра, 71-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Рашидов Жавлон Рахматилла ўғли 1-ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ ва 300 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди, 71-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Сидиқов Жамол Алишер ўғли 2-ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ ва 100 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди, 34-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Каримқулов Бунёд Шуҳрат ўғли 3-ўринни қўлга киритиб, фахрий ёрлиқ ва 100 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Мазкур олимпиадани ўтказиш ҳамда ғолиб ўқувчиларни тақдирлаш учун ҳомийлик қилган туман “Баркамол авлод болалар маркази” директори Баходир Ярбаев, Соҳибкор МФЙда яшовчи ҳусусий тадбиркорлар Бобур Тўхтаев ва Бахром Намозов, 71-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Хасан Намозов ва математика фани ўқитувчиси Олимжон Дўсмуродовларга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Булунғур тумани халқ таълими бўлими ахборот хизмати.