Умумтаълим мактаблари, уларнинг ҳозирги кундаги аҳволи борасида саволларга жавоб олиш мақсадида туман Халқ таълими бўлими мудири Абдуалим УМИРЗОҚОВ билан суҳбатлашдик.
МУХБИР: - Туманимизда нечта умумтаълим мактаблари ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатади?
Абдуалим УМИРЗОҚОВ: - Бугунги кунда туманда жами олтмиш олтита умумтаълим мактаблари ва 4, 5, 8, 14, 15, 16, 17, 19, 24 ва 25-умумтаълим мактабларининг филиаллари мавжуд.
М: - Қайси мактаблар давлат дастурга киритилиб, замонавий кўринишга келтирилди?
А.У: - Таълим масканларимиздан иккитаси, яъни 3 ва 27-умумтаълим мактаблари “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида, 22, 23-умумтаълим мактаблари инвестиция дастури асосида капитал таъмирланди, 45-умумтаълим мактабига янги қўшимча бино, 49-мактабга эса спорт зали қурилди.
М: - Муассасаларда нечта олий ва ўрта-махсус маълумотига эга педагог ходимлар фаолият кўрсатади?
А.У: - Айни вақтда жами 3055 нафар ўқитувчи бўлиб, шундан 2474 нафари олий маълумотли, 509 нафари эса ўрта-махсус маълумотга эга ходимлар саналади.
М: - Олий тоифали, биринчи ва иккинчи тоифали ҳамда мутахассис ўқитувчиларни ҳам айтиб ўтсангиз.
А.У: - Олий тоифали ўқитувчилар сони 44 нафар, биринчи тоифалиси 200 нафар, иккинчи тоифалиси 776 нафарни ташкил этади. Мутахассис мақомига эга бўлган ўқитувчилар 2035 нафардан иборат.
М: - Устоз ва мураббийлар ичида давлат мукофоти олганлар ҳам борми?
А.У: - Ўзининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти, жонкуярлиги, ташаббускорлиги билан эътибор қозонганлардан бири 22-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Абдулла Маматқуловдир. У киши қарийб ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида юзлаб ўғил-қизларга сабоқ бериб келяпти, кўплаб шогирдлар тарбиялади. Ана шундай меҳнатлари ортидан 2014 йил “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда 2015 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
М: - Таълим масканларида жами неча нафар ўқувчилар таҳсил олишади, 1-синфда-чи?
А.У: - Умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган ўқувчлар сони жами 35 минг 44 нафар бўлиб, шундан 3485 нфари биринчи синфга қабул қилинганлардир.
М: - Ногиронлиги бўлган болаларга ҳам таълим-тарбия бериш учун мутахассис-ходимлар бириктирилганми?
А.У: - Ҳа, ногиронлиги бўлган болалар ҳам таълим-тарбияга жалб этилган. Якка тартибда таҳсил олувчи 43 нафар ўқувчига 178 нафар ўқитувчилар уларнинг хонадонига бориб, дарс машғулотларини ўтиш учун бириктирилган.
М: - Ўқучиларнинг фан олимпиадалари, спорт муобақаларида эришган ютуқлари, натижлари хусусида мисоллар келирсангиз.
А.У: - Ўтган 2017-2018 ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида 7-умумтаълим мактабиниг 10-синфўқувчиси Д.Раззоқова биология фанидан 1-ўрин, 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Д.Эгамқулов кимё фанидан 1-ўрин, шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Ҳасанова она тили фанидан 2-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, “Инновацион олимпиада”нинг вилоят босқичида 3-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси М.Облоқулова математика фанидан 1-ўрин,2-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Д.Маҳрамқулова физика фанидан 2-ўрин, 68-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Д.Мардонова француз тили фанидан 2-ўрин, 22-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси С.Мамадалиев математика фанидан 1-ўринни эгаллашди.
Мазкур олимпиадада 3-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мадина Файзуллаева ҳамда жорий йил 21-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Мирзо Улуғбек” номидаги Халқаро олимпиадада 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бегзод Ашуров физика фанидан фаол қатнашишди.
Шу ўринда айтиш жоизки, “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида 22-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Эльвина Умирова 3-ўринга сазовар бўлди.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ суҳбатлашди.