Қувондиқ қишлоғидаги 60-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилариЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан 2020 йил ноябрь ойида ўтказилган “Онлайн олимпиада”сида муваффақиятли иштирок этишиб, махсус сертификат билан тақдирланишди.
- Мактабимизда 284 нафар ўқувчиларга 32 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда, - дейди мактаб директори Собиржон Ғаффоров. - Иқтидорли ўқувчиларимиздан 8-синф ўқувчиси Фотима Саъдуллаева физика ва биология фани бўйича, 4-синф ўқувчиси Орзугул Сулхонова математика фани бўйича, 7- синф ўқувчиси Муниса Абдуалимова метематиква фани бўйича, 8-синф ўқувчиси Меҳрибон Тўйчиева математика фани бўйича ва 7-синф ўқувчиси Ёрқин Очилов физика фани бўйича “Онлайн олимпиада”сида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Бу иқтидорли ўқувчиларга Жаҳонгир Бердалиев, Мансур Ўсаров, Назокат Ғаффорова, Гавҳар Ғаффорова, Боймурод Ғаффоров каби маҳоратли билимдон ўқитувчиларимиз таълим-тарбия беришмоқда.
Шу муносабат билан мактабда ўтказилган тадбирда иштирок этган “Онлайн олимпиада”сида махсус сертификат билан тақдирланган ўқувчиларнинг ота-оналари мактаб раҳбарларига, фан ўқитувчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Айни пайтда мактабда махсус сертификат билан тақдирланган ўқувчиларга ҳавас қилган макаб ўқувчилари иштиёқ билан чуқур билим олишга киришиб кетдилар.
Мансур ЎСАРОВ,
60- умумтаълим мактабининг
биология фани ўқитувчиси.