Умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, бизнинг мактабни 2019-2020 ўқув йилида 86 нафар ўқувчи тамомлади. Шундан 36 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди. Ушбу кўрсаткич билан мактабимиз туман миқёсида энг юқори натижани кўрсатиб, биринчи ўринни қайд этди.
Албатта, бунда таълим даргоҳларида сабоқ бераётган устозларнинг ўрни катта. Чунки, мактабларда фанларнинг маҳорат билан ўтилиши ўқувчиларнинг пухта билим олишига асос бўлади. Бизда бундай муаллимлар кўп. Масалан, она тили фанидан сабоқ бераётган Арзиқул Бердиёров, тарих фанидан Шерқул Суюнов, физика фанидан Амриддин Маматқулов, чет тили фанидан Зуҳриддин Қушақов, математика фанидан Яхшибой Эралиев, кимё фанидан Музаффар Раҳимов, биологиядан Камол Жуманов, рус тилидан Тотлибой Мардиев каби ўз соҳасини мукаммал биладиган устозларимиз бор.
Эътибор бердингизми, тажрибали ўқитувчиларимиз асосан эркаклар. Демоқчиманки, мактабда эркак педагогларнинг ўз ўрни бор. Шундай пайтлар бўлдики, ўқитувчиликнинг ойлик-маошига рўзғор тебратолмагани сабабли мактабларни ташлаб кетишига тўғри келганди. Бугун эса вазият ўзгарди. Маош ҳам, қадр-қиммат ҳам жойига тушаяпти. Гап зиммамиздаги масъулиятни ҳис қилиб, болаларга яхши таълим-тарбия беришда.
Яхши кўрсаткичларга эришишда мактабларда тўгаракларнинг ўрни жуда муҳим. Тўғри, ҳар бир муаллим дарсни мукаммал олиб боришга ҳаракат қилади. Аммо, барча ўқувчи ҳам фанни бир хил қабул қилмайди. Баъзи ўқувчилар қўшимча билим олишга эҳтиёж сезади. Юқорида санаган устозларимиз дарсдан сўнг фан тўгаракларини мукаммал олиб бориши, илмга чанқоқ ёшларга фан сирларини пухта ўргатиши билан ҳам эътиборга тушган.

Нурбек БАРАТОВ,
Булунғур туманидаги 11-умумий ўрта
таълим мактаби чет тили фани ўқитувчиси.
(“Зарафшон”дан олинди).