Бугун, 2 июль куни Булунғур туман ҳокимлигида навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув-соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этди.
Ўқув соати аввалида туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Мамадияров сўзга чиқиб, ҳокимлик масъул ходимларининг ижро интизомига қатъий риоя этишлари лозимлиги, шунингдек, «E-ижро» электрон тизимига масъулият билан ёндашиш лозимлигинини эслатиб ўтди.


Шундан сўнг, туман ҳокимининг ўринбосари А.Бурибоев сўзга чиқиб, туманда ёшлар билан ишлаш, шунингдек, «Ёшлар дафтари»ги рўйхатга олинган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Хусусан, ҳоким ўринбосарининг маълум қилишича, бугунга қадар 2 минг 312 нафар ёшларга 578 гектар ер майдонлари ажратиб берилди, 520 нафар ёшларга 10 млрд 45 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди, 320 нафар ёшлар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди. Шунингдек, бугунга қадар, туман сектор раҳбарлари ва ДХХ туман бўлими иштирокида 263 маротаба учрашувлар ташкил этилган бўлиб, ёшлар томонидан жами 2 810 та муаммо ва таклифлар билдирилган. Бугунги кунда ушбу мурожаатларнинг 2 235 таси (85.1%) ижобий ҳал этилган, 156 таси рад этилган, 419 тасининг ижроси таъминланмоқда. Бундан ташқари 75 нафар ёш ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқишмоқда. Бунинг учун «Ёшлар жамғармаси» маблағлари ҳисобидан 73 500 000 сўм маблағ тўлаб берилган. 20 нафар ёш «Ватанпарвар» ташкилоти туман бўлимида ташкил этилган 5 турдаги касб-ҳунарга ўргатиш ўқув курсларида таҳсил олишмоқда. Мазкур курслар ўқиш харажатларининг 75 фоизи ҳам «Ёшлар жамғармаси» маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, ўқув соати давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ғ.Шаманов сўзга чиқиб, ўтган ҳафта ўқув соатида олинган тест синовлари натижаларини ўқиб эшиттирди, энг яхши ва энг ёмон кўрсаткичларни қайд этган ходимларга лотин тилида ёзилган бадиий адабиётлар топширилди.
Шунингдек, барча ходимлардан лотин алифбосида имло қоидаларига риоя этилиши юзасидан иншо олинди. Иншо натижалари кейинги ҳафтада ўтказиладиган ўқув соатида эълон қилинади.