Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан “Ёшлар дафтари” учун ўтказилган хатлов натижаларига кўра 32.032 нафар ёшлар хатловдан ўтказилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан тизимли ишлар амалга оширилиб, шу пайтга қадар жами 5.970 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, муаммолари ижобий ҳал этилди.
Туманда иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган ҳамда алоҳида намуна кўрсатган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” ташкил этилган бўлиб, жамғармада 1 млрд. 785 млн. сўм миқдорда маблағлар шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 823 нафар ёшларга 1 млрд. 776 млн. сўм миқдорда кўмак кўрсатилди.
Туман ҳокимига бириктирилган 16 нафар ёшларнинг истеъдодлари ҳамда беш муҳим ташаббус тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 183 млн. сўмлик молиявий кўмаклар кўрсатилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида мунтазам маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ва семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Уюшмаган ёшлариннг спорт билан доимий шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида тумандаги барча таълим муассасаларининг спорт майдончалари ва спорт заллари ҳар куни соат 16.00 дан 23.00гача ёшлар учун очиб қўйилмоқда. Шунингдек, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида маҳаллаларда кўчма кутубхоналар ташкил этилган.
Камолиддин ҒАППАРОВ,
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи.