Туманда ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсум тугамасиданоқ ғалладан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланиш билан бир вақтда ёшлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда ғалладан бўшаётган ер майдонлари “Бир ёшга – бир гектар” шиори остида ёшларга бўлиб берилмоқда.
Лойиҳа доирасида жами 225 нафар ёшга туман ҳокимининг қарори асосида ер майдонлари беғараз ажратиб берилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ёшлар ҳар қандай мажбурият ва солиқ тўловларидан озод этилади. Ягона талаб: ердан унумли фойдаланиш ва даромад олиш!
Бугунга қадар туманнинг Деҳқонобод маҳалласида истиқомат қилувчи 40 нафар ёшларга “Грин Агро Зарафшон” агрофирмасидаги “Боборахим Муҳиддин Чангал боғи”, “Аслиддин Нурли замин”, “Ориф Мелиев ери”, “Мелибой Ибрагимов ери”, “Улуғбек Сайфуллаев Чангал” фермер хўжаликларидан ёшларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда ер майдонлари ажратиб берилди.