ЁШЛАРГА ЕТАКЧИ САЙЛАНДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг янги раис сайлашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Б. Бахрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш юзасидан маҳаллий ёшлар Кенгаши олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб, йўл қўйилаётган камчиликларни тезроқ бартараф этиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Аб Аслонов сўзга чиқиб, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси бўлиб ишлаб келган О. Саттаров бошқа ишга ўтганлиги сабабли янги раис сайлаш лозимлигига тўхталди.
Кун тартибига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раислигига номзоди кўрсатилган Камолиддин Абдусаломович Ғаппаров раис этиб сайланди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгашининг 21 нафар аъзолари сайланди.